Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:24

Риштонда ифторлик тайёрлаётган аёл газ баллони портлаши оқибатида ҳалок бўлди


Кейинги йилларда мамлакатдаги аксар қишлоқларнинг табиий газдан узилгани ортидан аҳоли иситиш ва ошхона эҳтиëжлари учун кўмир ва кўчма газ баллонлардан фойдаланишга мажбур. Баллонлардан нотўғри фодаланиш ёки уларнинг носозлиги сабаб Ўзбекистонда ёнғин ва портлашлар кўп қайд этилм
Кейинги йилларда мамлакатдаги аксар қишлоқларнинг табиий газдан узилгани ортидан аҳоли иситиш ва ошхона эҳтиëжлари учун кўмир ва кўчма газ баллонлардан фойдаланишга мажбур. Баллонлардан нотўғри фодаланиш ёки уларнинг носозлиги сабаб Ўзбекистонда ёнғин ва портлашлар кўп қайд этилм

Фарғона вилояти Риштон шаҳрининг "Тошоғалиқ" маҳалласида 32 ёшли аёл газ баллони портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Шаҳар ички ишлар органлари 17 май кунги газ портлаши сабабларини ўрганмоқда.

Фожиа рўй берган хонадон қўшниларининг Озодликка айтишича, уй бекаси ифторликка овқат пишираётганида газ баллонининг паст ёнаётганини кўриб уни алмаштирмоқчи бўлганида портлаб кетган.

“Ифторликка овқат қиламан деб, газ баллонини алмаштиришмоқчи бўлган, лекин баллон портлаб кетган. Аёл шу ерни ўзида ҳалок бўлди. Ундан 12 ёшли қизи ва 9 ёшли ўғли қолди", - дейди портлаш рўй берган хонадон қўшниси.

Портлаш содир бўлган хонадонда эр-хотин икки фарзанди билан яшаган. Аёлнинг эри портлаш пайтида уйда бўлмаган.

Риштон шаҳар Ëнғин хавфсизлиги бўлими мулозимига кўра, ҳодиса юзасидан шаҳар ички ишлар бўлими суриштирув олиб бормоқда.

​Риштон шаҳрида яшовчи инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Баҳодир Элибоевнинг Озодликка айтишича, Фарғона вилоятидаги бошқа туман ва маҳаллалар қатори "Тошоғалиқ" маҳалласи ҳам газдан узиб қўйилган.

"Газ йўқлиги сабаб одамлар хавфли бўлса ҳам газ баллонларидан фойдаланишга мажбур", - дейди Элибоев.

Кейинги йилларда мамлакатдаги аксар қишлоқларнинг табиий газдан узилгани ортидан аҳоли иситиш ва ошхона эҳтиëжлари учун кўмир ва кўчма газ баллонлардан фойдаланишга мажбур. Баллонлардан нотўғри фодаланиш ёки уларнинг носозлиги сабаб Ўзбекистонда ёнғин ва портлашлар кўп қайд этилмоқда.

10 май куни Самарқанд туманининг Охалик қишлоғи "Ўрташиқ" маҳалласидаги хонадонлардан бирида газ портлаши оқибатида хонадон эгасининг 3 ёшли қизи ҳалок бўлгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Шу йил февраль ойида эса Самарқанд туманининг Шўрбойи қишлоғидаги хонадонлардан бирида газ баллони портлаши оқибатида хонадон эгасининг 10 ёшли ўғли ҳалок бўлган.

Ўтган йил Самарқанднинг Қўшработ тумани Тоз қишлоғида уйларига газ ўтмагани боис ўтин, кўмир ёқиб кун кўриб келган хонадонда ёнғин чиқиши оқибатида бир оиланинг саккиз аъзоси нобуд бўлган эди.

XS
SM
MD
LG