Линклар

Шошилинч хабар
15 октябр 2019, Тошкент вақти: 19:48

Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекциясининг барча 133 ходими ишдан ҳайдалди


Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси

Озодликнинг Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасидаги манбаларига кўра, 5 апрел куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекциясининг барча 133 нафар ходими ишдан бўшатилган.

Бу маълумотни Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекциясининг исми сир қолишини истаган ходими Озодликка тасдиқлади.

- Махсус отряд келди. Ҳаммага "ўз ихтиёрим билан ишдан бўшайман" деб ариза ёздиришди. Президент Мирзиёевнинг буйруғи экан. 133 одам ҳаммаси бир кунда бўшатилди, - деди Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси ходими.

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Қўмитага кўра, фақатгина Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбари лавозимидан озод этилган.

Бошқа ходимларни ишдан бўшатиш тўғрисида ҳеч қандай буйруқ қабул қилинмаган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 4 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши давомида Тошкент шаҳридаги қатор туманлар давлат солиқ инспекциялари шахсий таркибини янгилаш ҳақида топшириқ берган.

"Ўз навбатида Давлат солиқ қўмитасида видеоселекторда белгиланган устувор вазифалар ижросига бағишланган навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиб, Миробод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Сергели, Юнусобод, Бектемир ва Шайхонтоҳур туманлари инспекциялари бошлиқларининг ўз лавозимидан озод этилгани тўғрисидаги Давлат солиқ қўмитасининг буйруғи эълон қилинди.

Танқидий таҳлил руҳида ўтган йиғилишда Тошкент шаҳри давлат солиқ хизмати органларининг шахсий таркиби фаолиятини зудлик билан кўриб чиқиш, уларнинг лавозимга лаёқатлилигини баҳолаш бўйича махсус ишчи комиссияси тузилди. Шунингдек, махсус ишчи комиссия зиммасига замонавий дунёқарашга эга, ўз ишига масъулиятли ёш мутахассисларни жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Бугунги кунда махсус ишчи комиссия Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси ходимларининг лавозимга лаёқатлилигини ўрганмоқда", дейилади қўмита матбуот хизмати билдирувида.

Ҳукумат матбуотида ҳам ҳозирча бу ҳақда хабар берилмади. Ишдан ҳайдалган солиқ ходимлари ўрни қандай тўлдирилиши ҳақида маълумот йўқ.

- Ҳозир ҳаммаси алғов-далғов, ҳеч ким ҳеч нарса билмайди, - деди Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекциясининг исми сир қолишини истаган ходими.

Туман солиқчиларининг ишдан ҳайдалиши йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Давлат бюджетига тушумлар ва экспорт прогнозлари ижросига бағишлаб Тошкентда ўтказилган ҳукумат селектор мажлисидан сўнг рўй бермоқда.

Айнан шу мажлисда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат хазинасига тушумлар кескин камайиб кетганини кескин танқид қилган.

Йиғилишда солиқ идоралари айрим ходимларининг малакаси, касб масъулияти талаб даражасида эмаслиги, оқибатда жиддий камчилик ва хатоларга йўл қўйилаётгани қайд этилди.

Шарҳларни кўринг (12)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG