Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:14

Валюта сиёсати либераллашганидан “Momiq Qog’oz” синмоқда


Uzbekistan- Banner OzodMaktub
Uzbekistan- Banner OzodMaktub

“Momiq Qog’oz” - Тошкент вилоятидаги корхоналардан бири. Унинг раҳбарияти вакилидан келган хатда айтилишича, корхона 2016 йилда банкдан 2,5 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит олган. Ўшанда 1 доллар 2870 сўмдан эди. Эндиликда эса, ҳар 1 доллар эвазига “Momiq Qog’oz” 8100 сўм қайтариши лозим...

Мактубни OzodMaktub рукнида таҳрирсиз, қисқартиришсиз, муаллиф имлоси ва пунктуациясини сақлаган ҳолда беришга қарор қилдик. Хат муаллифи исми сир қолишини истаган.

****

Тошкент вилоятида жойлашган “Momiq Qog’oz” МЧЖнинг “Текстиль корхоналарига қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан қабул қилинган дастурлар доирасида тўлалигича амалга оширилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун жамият томонидан 2016 йилда тижорат банки кредит линияси ҳисобидан 2,5 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари жалб қилинди.

Корхонага ушбу кредит маблағи хисобига чет элдан энг замонавий технологик ускуналар олиб келиниб ишга туширилди.

Корхонада жами 90 та янги иш ўринлари ташкил қилинган.

Корхонанинг хорижий валютада кредит қарздорлиги мавжуд.

Муаммо шундан иборатки, корхонанинг қарздорлиги бугунги кунда миллий валюта эквивалентида 10 млрд. сўмни ташкил қилса, валюта бозори либераллашуви натижасида курснинг бир вақтнинг ўзида 8 минг сўмга ошиши, қарздорлик миқдорини 2 мартага яъни 21 млрд.сўмга кўпайишига сабаб бўлди.

Ўз – ўзидан кўриниб турибдики, ойлик кредит тўловлари ва фоиз харажатлари кўпайиши хомашёларни сотиб олиш ва ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлашга ва бошқа оператив ҳаражатларни қоплашга имкон қолдирмаяпти.

Корхона бизнес режада кредит ва фоизлар тўловини 1 АҚШ доллари курсини 2870 сўм миқдорда қайтариш режаси билан бизнес лойиҳа бошланган бўлиб, ҳозирда ушбу кўрсаткичларнинг тўловлари юқори даражада ошиб кетиши ҳисобига (яъни 1АҚШ=8100сўм) ишлаб чиқариш қуввати камайиб, сотиш режаси кескин даражада тушиб кетиши натижасида корхона қийин ахволга тушиб, инкирозга юз тутиши мумкинлиги кутилмоқда.

Юзага келадиган инқироз оқибатида корхонада 110 та ишчи- ходимларнинг тақдири, банк томонидан берилган кредит ва корхонанинг кейинги ахволи сўроқ ичида қолмоқда.

Бундай муаммолар хорижий валютада кредити мавжуд бўлган барча корхоналарда кузатилишини инобатга олсак, йўқотишлар салмоғи ошиб кетиши аниқ.

Ушбу муаммолар юзасидан корхона тижорат банкига ва Марказий банкга ёзган мактублари муаммони ечимини ечишга жавобсиз қолмоқда.

Президентимизга мурожаат деб езинг, илтимос.

......................................................................................................................

Эслатма​: OzodMaktub рукни остида чоп этиладиган фикрлар муаллифнинг шахсий қарашлари ифодасидир. Озодлик бу мулоҳазалар учун масъул эмас.

XS
SM
MD
LG