Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:10

Оролга яқин минтақаларда табиий офатдан аҳоли соғлиги ва деҳқончилик хавф остида қолди (ВИДЕО)


Оролга яқин минтақаларда туз бўрони кузатилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:02 0:00

Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида 26 май куни юз берган ёмғир аралаш туз бўрони 27 май куни Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрига етиб келди.

Озодликка келаётган хабарларда Урганч аҳолиси нафас олиш қийинлашганидан шикоят қилмоқда. Одамларга ниқоб тақиб юриш тавсия қилинган.

Маълумотларга қараганда, мазкур ҳудудда март ойида ҳам туз бўрони кўтарилган ва экинларга зарар етган эди. Туз бўрони ортидан ҳудудда жорий йилги деҳқончилик катта ҳалокат ёқасида қолган.

Маълум бўлишича, бўрон Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳамдаТуркманистоннинг Дашўғиз вилоятида кузатилган.

Ўзгидрометга кўра, мамлакатнинг шимоли-ғарбидан секундига 20 метр тезликда эсган кучли шамол қум-туз тўзонини кўтарган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатининг “Тошкент-Урганч-Москва” йўналишидаги рейси 27 май куни қум бўрони сабабли 4,5 соатга кечиктирилди.

Ширкатнинг билдиришича, Тошкентдан Урганч орқали Москвага учаётган НУ-55 рейси пойтахтдан маҳаллий вақт билан соат 10:00да учган. Бироқ самолёт бўрон оқибатида Урганчга бора олмаган ва Бухоро аэропортига қўнишга мажбур бўлган.

Бундан ташқари қум бўрони оқибатида “Тошкент-Урганч-Бухоро” рейси Нукусдаги заҳира аэродромидан амалга оширилган. Бу рейс ҳам 4,5 соатга кечиккан.

27 май куни кечқурун 2 ларда Дашўғуз вилоятида табиий офат рўй бергани тўғрисида “Озодлик” радиоси туркман хизмати мухбири хабар қилди.

Шимоли-ғарбдан сониясига 20 метр тезликда эсган шамол туз-қум бўронини кўтарган.

Дашўғуз вилояти Туркманистоннинг экологияси яхши бўлмаган минтақаси ҳисобланади. Бу вилоятда Орол денгизининг қуриб бориш оқибатлари кучли сезилади. Маҳаллий аҳоли сувнинг сифати ёмонлиги ва ернинг шўрланишидан шикоят қилади. Бу минтақада туз-қум бўронлари тез-тез бўлмаса-да, ҳар ҳолда мунтазам кузатилади.

“Озодлик” минтақадаги вазиятни ўрганмоқда.

XS
SM
MD
LG