Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2019, Тошкент вақти: 01:02

Ўзбекистоннинг гази 1 январдан бошлаб Тожикистондаги хонадонларга ҳам берилмоқда


Душанбе шаҳрида яшайдиган уй бекаси Ўзбекистондан келган газда чой қайнатмоқда. 2019, 15 январь.

Янги йилдан бошлаб қўшни Ўзбекистоннинг табиий газидан юзлаб душанбелик оилалар фойдалана бошлади. Кўп йиллик танаффусдан сўнг ўтган йилнинг апрелидан бошлаб ўзбек “зангори олови”ни Тожикистонга етказиб бериш қайта тикланган эди.

Бироқ ўзбек газидан фақат Тожикистон саноат корхоналаригина фойдаланиб келарди.

Душанбе шаҳридаги Мирзо Турсунзода кўчасидаги уйда истиқомат қилувчи Зулфия Ўрунова 10 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистондан келтирилган газда чой қайнатмоқда.

«Ҳозирча чой қайнатаяпмиз, холос. Босим кучсиз. Шунисига ҳам шукур», - дейди Зулфия. Унинг сўзларига қараганда, ҳар бир кубометр газ учун 1 сомони 70 дирам тўланмоқда. Табиий газдан бир ой фойдаланганлик учун улар 40 сомони (4 доллардан кўпроқ) тўлашди.

Ҳозирча Душанбе шаҳрининг бошқа туманларида истиқомат қилувчи аҳолига табиий газ етиб бормади, чунки узоқ муддат ишлатилмагани боис қувурлар яроқсиз ҳолга келиб қолган. «Душанбегаз» корхонаси ходимларининг айтишича, қувурларни таъмирлаш учун маблағ етишмаяпти. Бироқ айрим ресторан ва қаҳвахоналар ўз ҳисобларидан қувурларни таъмирлашди, шу сабабли улар ўзбек табиий газидан фойдаланишмоқда.

«Авваллари биз суюлтирилган газдан фойдаланар эдик, газни «Газпромнефт» ва «Фароз»дан сотиб олардик, бир литр газ учун 4 сомони 50 дирамгача тўлардик. Мана бир ой бўлибдики ўзбек газидан фойдаланаяпмиз, деярли икки баробар арзонга тушмоқда», - дейди “Қатра” қаҳвахонасининг маъмури Марат Зинченко.

Бугунги кунда Душанбедаги айрим туман аҳолиси ва ресторанларидан ташқари ўзбек газидан Иccиқлик электр маркази ҳам фойдаланмоқда. Импорт қилинаётган ўзбек газининг ҳажми ҳақида ҳозирча маълумот берилмади. Бироқ «Душанбегаз»нинг маъсул ходимлари норасмий суҳбатда ҳар бир минг кубометр табиий учун $145 тўланаётганини айтишди.

Тожикистонга ўзбек газининг етказиб берилиши тўлалигича тўхтатилган 2012 йилда минг кубометр газ учун корхоналар $350 тўлашарди. Ўтган йилнинг март ойида икки мамлакат газ тақсимловчи компаниялари ўртасида эришилган битимга кўра, минг кубометр ўзбек гази учун Тожикистон $120 тўлаши белгилаб қўйилган.

XS
SM
MD
LG