Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:14

Турин университетига 100дан 100 балл билан кирган талаба: "Шпаргалкани келажаги йўқ!"


Тошкентдаги Турин политехника университетига кириш имтиҳонлари 11—12 июль кунлари италиялик мутахассислар назорати остида халқаро адолат мезонлари асосида ўтказилган.
Тошкентдаги Турин политехника университетига кириш имтиҳонлари 11—12 июль кунлари италиялик мутахассислар назорати остида халқаро адолат мезонлари асосида ўтказилган.

Тошкентдаги Турин политехника университетига кириш имтиҳонларида энг юқори — 100 баллни тўплаган ва бу билан университетда рекорд қўйган ўзбекистонлик Ҳамиджон Эгамов Озодлик билан суҳбатда "ўқишга киришда шпаргалкалардан фойдаланиш бемаънилик, бундай сохтакорликларнинг келажаги йўқ", деб таъкидлади.

Италиядаги Турин университетининг Тошкентдаги филиалига ҳужжатларини топширган ўзбекистонлик 18 ёшли Ҳамиджон Эгамов шу ой ўрталарида ўтказилган кириш имтиҳонларида эга бўлиш мумкин бўлган максимал 100 баллни қўлга киритиб, рекорд қўйди.

Университет сайтида берилган маълумотларга кўра, ушбу кўрсаткич университет тарихида ҳеч қачон кузатилмаган.

Озодлик билан суҳбатда Ҳамиджон Эгамов Тошкентдаги лицейда ҳамда физика ва математика фанлари бўйича профессор бўлган отасидан олган билимлари туфайли шундай натижага эришганини айтди:

– Ёшлигимдан, физикага, математикага қизиқаман. Дадам ҳам физика, математика соҳаси мутахассиси. Билмаганларимни ундан ҳар доим сўраб, ўзлаштириб борганман, - дейди Ҳамиджон Эгамов.

Турин политехника университетига киришда энг юқори баллни тўплаган Ҳамиджон Эгамов билан суҳбат.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:21 0:00
Бевосита линк

Тошкентдаги Турин политехника университетига кириш имтиҳонлари 11—12 июль кунлари италиялик мутахассислар назорати остида халқаро адолат мезонлари асосида ўтказилгани айтилмоқда.

Ўзбекистондаги бошқа университетларга кириш имтиҳонлари эса 1 август куни, Давлат тест маркази тарафидан ўтказилади.

Ҳар йили Ўзбекистондаги олийгоҳларга ўқишга киришда сохтакорликлар кузатилади.

Тошкентдаги Турин политехника университетида ахборот технологиялари соҳаси бўйича ўқишни танлаган Ҳамиджон Эгамов сохтакорликлар йўли билан ўқишга кириш келажакда барибир ўзини оқламаслигини айтади.

- Ҳозир абитуриентлар шпаргалка ёки бошқа усулларни ишлата олса ҳам барибир уни келажаги бўлмайди, ҳозир киргани билан билими бўлмаса ҳеч нарсага эриша олмайди. Энг яхшиси ўзининг устида ишлаб, билими туфайли ўқишга кириш, - дейди Тошкентдаги Турин политехника университетига энг юқори балл билан ўқишга кирган ўзбекистонлик Ҳамиджон Эгамов.

Таъкидлаш жоиз, Ҳамиджон Эгамов максимал балл билан Тошкентдаги хорижий олийгоҳлар бўлимларига ўқишга кирган ягона талаба эмас.

Икки йил аввал Москва Давлат университетининг Тошкентдаги филиалига кириш имтиҳони топширган хоразмлик абитуриент Иқлима Комилова ҳам максимал 300 балл тўплаб, рекорд қўйган эди.

XS
SM
MD
LG