Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:24

Санкт-Петербургдаги терактда гумонланаётган ака-ука Азимовларнинг отаси ҳибсга олинди


Аҳрор Азимов ўғилларининг айбсизлигига ишонишини гапириб келади
Аҳрор Азимов ўғилларининг айбсизлигига ишонишини гапириб келади

Шу йилнинг апрел ойида Санкт-Петербургдаги 10 киши ўлимига сабаб бўлган метродаги портлашни уюштирганликда айбланаётган ўшлик ака-ука Аброр ва Акромнинг отаси Аҳрор Азимов Москвада полиция томонидан ҳибсга олинди. Полицияга кўра, Аҳрор Азимов Кунцево туман судига олиб кетилган.

Қирғизистоннинг Ўш вилоятидан бўлган Аҳрор Азимов ўғилларига нисбатан қийноқлар қўлланилганини даво қилиб келади.

Бир муддат аввал у Россия гражданлигидан маҳрум этилди.

Санкт –Петербург метросидаги террор бўйича айбланиб қамоққа олинган Аброр Азимовнинг отаси Аҳрор Азимов 14 декабр куни Москванинг Кунцево туманида ҳибсга олинди.

Унинг адвокатлари бу ҳибсни ноқонуний деб ҳисоблайди.

- ... бу ҳақда улар адвокатга хабар беришлари керак эди. Одамни ҳибсга олиб, уни нима учун ушлангани тўғрисида маълумот бермаслик қанчалик қонунга мувофиқ?! Боз устига, уни огоҳлантирмасдан бундан олдинроқ граждаликдан маҳрум этишди – бу ҳам ноқонуний. Ундан Қирғизистон ватандошлигини ҳам олиб қўйишди. Яъни гражданин ҳеч қаерга чиқа олмайди, бора олмайди, чунки паспорти бекор қилинган! – деди Аҳрор Азимовнинг адвокати Евгений Скрипилёвнинг ёрдамчиси Алина Аббосова.

Озодлик Кунцево туман полициясига қўнғироқ қилиб, Аҳрор Азимов бўлимда ушлаб турилгани, аммо ҳозирда Кунцево туманлараро суд маҳкамасига олиб кетилганини аниқлади.

- Азимов?! У Кунцево туманлараро судида.

- Уни нега ушлашди?

- Мутлақо билмадим. Телефон каналлари орқали ҳеч қандай маълумот бермаймиз. Сиз сўрадингиз – мен жавоб бердим, деди нима учун Аҳрор Азимов ушланганини ҳатто полиция билмаслигини айтган навбатчи офицер.

Аброр, Акром ва Аҳрор Азимовлар.
Аброр, Акром ва Аҳрор Азимовлар.

Россиялик терговчилар томонидан Қирғизистонда туғилиб ўсган ака-ука Аброр ва Акром Азимовларга терроризм ва қурол сақлаш бўйича айблов эълон қилинган эди.

Аввалроқ Аброр Азимов ФСБнинг “махфий қамоғи”да қийноқларга солингани тўғрисида адвокати орқали жамоатчиликка маълум қилган эди. Динзега кўра, ФСБ ходимлари, аризани қайтариб олмаса Азимовнинг қариндошларини “жисмоний жиҳатдан жазолашлари” билан Аброр ва Акромни қўрқитганлар.

Айбланувчиларнинг отаси Аҳрор Азимов 25 июлда Москвада ўтган матбуот анжуманида фарзандларига нисбатан жиноят ишлари сохталаштирилгани тўғрисида гапирган эди.

Озодликка ўғиллари билан боғлиқ вазият тўғрисида хабар бериб келган Аҳрор Азимов сўнгги пайтларда ўзига нисбатан ҳам полиция ва давлат махфий кучларининг босимини ошиб бораётгани, у ишидан сабабсиз бўшатилгани ва яшаётган квартирасидан полиция талаби билан чиқартириб юборилганини айтиб берганди.

Ўзбек муҳожири “катта давлат машинаси билан юзма-юз қолгани” ва ўғилларига нисбатан жиноий иш бошдан-оёқ сохталаштирилаётгани тўғрисидаги исбот-далилларни маҳаллий судлар қабул қилмаётганидан шикоят қилган эди.

Аҳрор Азимов кунлардан бир куни унга қўнғироқ қилган фсбчилардан бири “жим юришни ва ортиқча интервьюлар бермасликни, акс ҳолда унинг яқинларига ёмон бўлиши мумкинлиги” билан огоҳлантиргани тўғрисида сўзлаганди.

Озодлик Аҳрор Азимовнинг Россиянинг бошқа шаҳарларида яшовчи ҳатто узоқ қариндошлари Россия гражданлигидан маҳрум этилгани тўғрисида берган баёнотини эълон қилди.

Адвокатлар Дмитрий ва Ольга Динзелар ўзини "террорчиликка қарши фаол курашчи" қилиб кўрсатиш мақсадида Аброр ва Акромга нисбатан қийноқларни қўллаётган Россия махсус кучлари ҳатти-ҳаракатлари устидан Тергов Қўмитаси ва прокуратурага арз қилганини маълум қилди. Улар ака-укаларга қўлланилган қийноқлар протоколлаштирилганини ҳам маълум қилганди.

Акромжон Азимовнинг яқинлари унинг граната билан қўлга олинишини “уйдирма томоша” деб атаган эди.

Россия махсус хизматлари Санкт-Петербург метросидаги террор ҳужумини амалга оширгани иддао қилинаётган Россия ватандоши Акбаржон Жалиловни айнан Аброр Азимов тайёргарликдан ўтказганини гумон қилмоқда.

3 апрел куни Санкт-Петербургда метро вагони ичида содир бўлган портлашда 10 киши қурбон бўлган, 37 киши жароҳатланди.

Шаҳар прокуратураси ушбу портлашни теракт деб атаган.

XS
SM
MD
LG