Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:03

Ўзбек олимпиадачиларни аэропортда Салим Абдувалиев, Мираброр Усмонов ва Бош вазир Мирзиёев кутиб олди

Йўл четида 6.30дан 11гача турдик

"Бизга телефон қилишди ва парадний формада келинглар дейишди. Ҳеч ким ҳеч нарса ҳақида огоҳлантирмади. Соат 6да бизни йиғишди ва олимпиа чемпионларини кутиб оламиз дейишди. Соат 8да учиб келишади ва соат 8.30да ўтишади¸ шу билан уйга кетасизлар¸ дейишди. Биз йўл четида соат 6.30дан 11гача турдик.

Юнусобод¸ Сергелидан келган қизлар бор эди. 11дан кейин эса на Юнусободга¸ на Сергелига автобус бор.

На овқат¸ на сув¸ на транспорт беришди.

Ҳар ким топган жойига ўтириб олди. Ўқитувчилар ҳам ўтириб олишди. Туалет учун энг яқин магазинга боришга тўғри келди.

Ҳеч ким ҳеч нарса гапирмади¸ фақат кутдик. Кимларнингдир ғазаби келди. Спортчилар келаëтганини ОАВ орқали эълон қилиб айтишганида¸ хоҳловчилар ўзлари чиқаверарди. Мажбурлаб йўл четида одамларни турғазиб қўйишга ҳожат ҳам қолмасди."

Боксчи бўлсам бўлмасмиди...

Салим Абдувалиев аэропортда

23 август куни Тошкент аэропортига Олимпиадачиларни кутиб олиш учун Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев ҳам келди.

Коллеж талабаси: Қўйга ўхшаб ўтирибмиз

"Бизни соат олтидан олиб чиқиб қўйишган. Ҳалиям ушлаб ўтиришибди. Келишмади ҳалиям. Организаториниям¸ бошқасиниям падарига лаънат. Қўйга ўхшаб ўтирибмиз ана ўтади¸ мана ўтади деб."

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG