Линклар

Шошилинч хабар
15 май 2024, Тошкент вақти: 13:08

Фарғона вилоят радиоси журналисти: 17 йилдан буён давлатдан уй ололмаяпман!


OzodMikrofonга мурожаат қилган 54 яшар фарғоналик Муборак Жўраеванинг айтишича, у 29 га кирган ўғли билан 2015 йилдан буён 1 хонали квартирада яшайди. Фарғона вилоят телерадиокомпаниясида 15 йил мухбир бўлиб ишлаган, ҳозирда II гуруҳ ногирони Муборак Жўраева уй сўраб шаҳар ҳокимиятига биринчи марта ариза ёзганига 17 йил бўлди.

Жўраеванинг айтишича, ўша биринчи ариза орадан 7 йил ўтиб, йўқолиб қолгани маълум бўлган. Сўнг яна ёзди ва 2015 йилга келиб, оилага ҳозир яшаётган 1 хонали квартира вақтинчага берилди.

Ёнғиндан кейин қаровсиз қолган квартирани Муборак Жўраева ўғли билан таъмирлаб, эпақага келтирди. Бугунга келиб келиб эса, янги, каттароқ квартира у ёқда турсин, ўша куйган квартирадан ҳам қуруқ қолиш хавфи остида яшаяпти.

Вилоят радиосининг мухбири 17 йилдан буён давлатдан уй ололмаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:55 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG