Линклар

25 феврал 2018, Тошкент вақти: 16:56

"-10 совуқда ташқарида ўчоқда овқат қилаётган аёлимга раҳмим келади"

  • Озодлик

Хат муаллифи жўнатган сурат.

"Тошкент вилоят, Пскент шаҳридан келган хат билан OzodMaktub рукнида танишинг:

***

Бизнинг уйда ҳар йили газ яхши бўлар эди. Бу йил қиш бошидан, декабрдан бери газ умуман паст, баъзи кунлари бутунлай йўқ, ўчиб қолади.

Уйда 93 ёшли бувим газ йўқлигидан қаттиқ шамоллаб ётиб қолдилар, ўзларини билмай ҳеч кимни танимай ётибдилар. Салкам 1 ойдан бери тўшакка михланиб ётибдилар.4 ойлик чақалоғимиз ҳам бор. Бечора чақалоқ шунақа совуқларда Ўзбекистонда, Пскентда туғилганидан пушаймон бўлса керак. Ҳа, бу чақалоқ ўзи емай-ичмай бошқаларга едирадиган ўзбек халқи ичида туғилди.

Ҳаммага газимиз кам, йўқ дейди-да, лекин Хитой, Россия, Қозоғистонга газ сотади. Халқни аҳмоқ деб ўйлашадими булар!?

Қаҳратон -10, -9 градус совуқда ташқарида ўтинда ўчоқда овқат қилаётган аёлимга қараб раҳмим келади. 21- асрда пойтахт вилоятида олий маълумотли педагог аёл совуқда ўчоқда овқат қилса?!

Нима, хамма Тошкентга кўчиб яшаши керакми, энди?

Ёки Тошкентдагилар одаму, бошқа ёқдагилар қулми, индамай яшайверадими?

Виртуал қабулхона - ПОРТАЛ президент сайлови ўтгунча жуда яхши ишлади. Ўтган йили порталга мурожаат этганимда газдан муаммо ҳал бўлганди. Бу йил порталга 4-5 марта мурожаат этдик, фойдаси бўлмади.

Юқоридан газ кам, фойдаси йўқ дейишди "Тумангаз"дагилар. Лекин Паркент, Ўрта-чирчиқ, Юқори-чирчиқ, Зангиота туманларида яшовчи хамкасбларим уларда газ меъёрдан ортиқ экани, ўзлари чидолмай газни пасайтириб қўйишларини айтишди. Ёки Пскент тумани одамлари хеч кимга керакмасми?

4 - 5 январларда Президент Тошкент вилоятига чиққанда 3-4кун уйимизда газ жуда яхши бўб қолганди. Кейин яна эски холига қайтди. Президент қиш тугагунча Пскентга келиб яшаб турса бўларканда, баҳонада биз исиниб олардик.

Илтимос, бизга газ босимини кўтаришда амалий ёрдам берсангизлар. Биз ҳам эсон-омон қишдан чиқиб олайлик.

***

Эслатма​: OzodMaktub рукни остида чоп этиладиган фикрлар муаллифнинг шахсий қарашлари ифодасидир. Озодлик бу мулоҳазалар учун масъул эмас.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG