Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:44

“Рекорд палов” талошидаги ур-йиқит ижтимоий тармоқларда қораланди


Ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда “Ўзбегим” фестивалида тайёрланган рекорд палов устида бошланиб кетган ур-йиқитни қораламоқда. 8 сентябр куни Тошкентнинг Сайлгоҳ кўчасида дунёдаги энг катта деб айтилаётган қарийб 8 тонналик палов дамланиб, одамларга тарқатила бошлагач, унинг атрофида йиғилган оломон орасида ур-йиқит юзага келди. Ташкилотчилар тартибсизликлар боис текин ошни тарқатишни тўхтатишга мажбур бўлдилар.

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик фойдаланувчилар ўз ватандошларининг текин палов устида талашаётганини "шармандалик" дея қораламоқда.

Facebook тармоғида Troll.uz томонидан қўйилган палов устидаги талаш акс этган видео остига 300дан ортиқ танқидий изоҳлар қолдирилган.

​“Бугун Тошкентда иккита дунё рекорди ўрнатилди. Биринчиси энг катта палов бўлса, иккинчиси бир квадрат километрга тўпланган энг кўп текинтомоқ бўйича”, - деб ёзди Facebook тармоғининг Суҳроб исмли фойдаланувчиси.

Facebook тармоғи фойдаланувчиси Ибрат Жумабоев “Тошкентдаги шармандачиликни кўриб ош егим келмай қолди”, - деб ёзди.

Тармоқнинг Дониёр исмли фойдаланувчиси эса юзага келган тартибсизликда ташкилотчиларни айблайди.

- Бу ерда 80 фоиз ташкилотчиларнинг айби. Улар шундай тартибсизлик юзага келиши олдини олмаган, - деб ёзди.

Ҳодисани кузатган тошкентлик журналист Бобомурод Абдулла ҳам ташкилотчилар хатоси туфайли тартибсизлик келиб чиққанини айтади.

Бобомурод Абдулла: "Рекорд ош" атрофидаги ур-йиқитга ташкилотчилар айбдор
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:49 0:00
Бевосита линк

Тадбирда бўлган аксарият одамлар эса ур-сур бошланиб кетгач, эртароқ уйга қайтишгани ҳақида ёзди.

Тартибсизлик қандай келиб чиққани ва тадбир давомида жароҳатланганлар ёки қўлга олинганлар ҳақида маълумот йўқ.

Озодлик тадбир ташкилотчиси MilliyTV раҳбариятидан изоҳ ололмади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида тайёрланган ва Гиннеслар китобидан ўрин олган паловнинг умумий оғирлиги 7360 кг ташкил қилди.

Паловни тайёрлаш учун рекорд даражадаги масаллиқлар: 1500 кг мол гўшти, 400 кг қўй гўшти, 220 кг қуйруқ ёғи, 1900 кг гуруч, 2700 кг сабзи, 220 кг пиёз, 440 литр ўсимлик ёғи, 57 кг туз, 100 кг нўхат, 190 кг майиз, 5 кг зира, 2 кг майдаланмаган мурч, 1 куркума ва 350 литр сув солинди.

Guinness World Records вице-президенти Ричард Стэннинг ташкилотчиларга дунёдаги энг катта ош Milliy TV томонидан Ўзбекистонда тайёрлангани тўғрисидаги сертификатни топширди.

XS
SM
MD
LG