Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:21

Шайх А. Мансур: Имом Бухорий ҳақида кино олиш ишларига бошчилик қиляпман


Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Ўзбеккино" давлат акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда Имом Бухорий ва Ҳаким Термизийлар ҳақида иккита кинофильм олишга тайёргарлик ишларини бошлаб юборди. Бу ҳақда лойиҳага раҳбарлик қилаëтган Шайх Абдулазиз Мансур OzodNazar дастурида қатнашиб тафсилотларни гапириб берди.​

Шайх Абдулазиз Мансур: Имом Бухорий ҳақидаги кино яратиш ишларига бошчилик қиляпман
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:21 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кино арбоблари билан ортда қолган йил охирида учрашганида “исломий мавзудаги фильмларни суратга олиб масжидларда намойиш қилиш” таклифи билан чиққан эди.

“Нега ал-Бухорий тўғрисида кино йўқ? Ат-Термизий бобомиз?! Термизийлар сулоласи, деганда қанчадан-қанча гаплар бор. Бу ҳам бир йўналишми йўқми?! Мотуридий ҳақида кино кўрсатиш, у ҳам бир йўналиш. Ислом цивилизацияси деганда нимани кўрсатамиз биз?! Элимизга тўғри исломни тараннум этиш - жуда катта тарбия. Масжидларда ҳам буни қўйса бўлади“, деган эди президент ўз нуқтида.

XS
SM
MD
LG