Линклар

Шошилинч хабар
21 июл 2019, Тошкент вақти: 07:08

Самарқандда аёл ўз қизини зўрлаб келган эрини ўлдирди


Ўзбекистонда оилада жанжал оқибатида эр хотинини она фарзандларини, аёл эрини ўлдириб қўйгани холатлари ҳақида Озодлик хабар берган.

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида яшовчи аёл эрини шиша идиш билан уриб ўлдирганликда гумонланмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБсидан олинган маълумотга кўра, воқеа 26 январь куни Пахтачи туманининг “Жаҳонобод” маҳалласида рўй берган.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси - Қасддан қотиллик банди бўйича айбланиб, ҳибсга олинган аёл тергов давомида эри 18 ёшли катта қизини мунтазам зўрлаб келганини даъво қилган.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси мулозимининг Озодликка айтишича, 27 январь куни 48 ёшли эркакнинг турли жойларига шиша идиш билан жароҳат етказилган жасади топилган.

- Тергов тадбири давомида ушбу жиноятни 26 январь соат 22.00 ларда Э.Ў.нинг турмуш ўртоғи, У.Ў. ўз уйида содир этгани маълум бўлди. У эрининг юзига шиша идиш билан уриб, тепиб жароҳат етказган. Ҳозир аёл қамоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, - деди Самарқанд ИИБси мулозими.

Қотиллик рўй берган хонадон қўшниларидан бири эр-хотин орасида доим жанжал бўлишини Озодликка айтди.

- Нима десам сизга, ўта ҳароми одам эди. Ҳар куни ичиб келиб, хотини ва қизларига доим озор берар экан. Бу қотилликдан кейин, ҳар-хил гап сўзлар чиқди. Катта қизини зўрлаб келган экан. Ўша куни ичиб келиб, кичкина қизини зўрламоқчи бўлганида хотини кўриб қолиб, ўлдирган, - деди қотиллик рўй берган хонадон қўшниларидан бири.

Пахтачи тумани ИИБсининг Озодлик суҳбатлашган мулозими ҳам тергов давомида аёл турмуш ўртоғи 18 ёшли катта қизини мунтазам жинсий зўрлаб келганини айтган.

- У катта қизини доим жинсий зўрлаб келган экан. 16 ёшли иккинчи қизини ҳам зўрламоқчи бўлган экан, аёл аччиқ устида бутилка билан уриб ўлдирган. Лекин, ҳали тергов давом этяпти, - деди ИИБ мулозими.

Ўзбекистонда оилада жанжал оқибатида эр хотинини она фарзандларини, аёл эрини ўлдириб қўйгани холатлари ҳақида Озодлик хабар берган.

Ўтган йил Хоразмда ўз эрини ўлдириб, ҳовлисига кўмган аёл қўлга олинган эди.

2017 йил августида Самарқанднинг Тойлоқ туманда эса эр хотинини ўлдириб, жасадини ҳали қуриб битказилмаган дўкон учун тайёрланган хонанинг бурчагида бир метр чуқур қазиб, кўмгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Хоразмнинг Шовот туманида эса ўтган йил ноябр ойида 36 ёшли эркак ўз турмуш ўртоғини қишлоқ чеккасидаги далага олиб бориб, пичоқлаб ўлдириб, кейин устига бензин сепиб ёқиб юборганди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2018 йилда оилавий жанжал оқибатида эр хотинини, хотин эрини ўлдиргани билан боғлиқ етмишдан зиёд холат қайд этилган.

Шулардан 61 тасида эр хотинини, 10 тасида эса, хотин эрини ўлдирган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG