Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:44

Ўзбекистонлик эркин курашчи тунги клубдаги пичоқбозликда ҳалок бўлди


Ўзбекистонлик курашчи Жамшид Кенжаев.
Ўзбекистонлик курашчи Жамшид Кенжаев.

Ўзбекистонлик эркин курашчи Жамшид Кенжаев Тошкентдаги Aurum 898 тунги клубда юз берган пичоқбозлик оқибатида ҳалок бўлди. Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») аломатлари билан иш қўзғатилгани, тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.​

8 августдан 9 августга ўтар кечаси, тахминан, соат 00:25 ларда Юнусобод туманидаги Aurum 898 тунги клуби олдида жанжал оқибатида эркин кураш бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси 25 ёшли Жамшид Кенжаев оламдан ўтди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматига кўра, жанжалда иштирок этган қўриқчиларнинг 3 нафари - 29 ёшли Шодали Қиличев, 24 ёшли Саидазим ва 26 ёшли Жаҳонгир қўлга олинган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») аломатлари билан иш қўзғатилгани, тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Айни вақтда Юнусободдаги Aurum 898 тунги клуб вақтинчаликка ёпиб қўйилган.

Пичоқлашувга нима сабаб бўлгани маълум эмас.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Aurum 898 тунги клуб биноси олдидаги кузатув камерасига тушиб қолган видео тарқалди.

Пичоқлашув манзараси тушиб қолган видеода тунги клуб кириш эшиги олдида зиддият юзага келгач, Жамшид Кенжаев экани ишонилаётган шахс қўриқчилардан бирига совуқ қурол билан ташланган. У икки қўриқчини жароҳатлаган, аммо бошқа қўриқчилар ундан пичоқни тортиб олиб, уни ўласи қилиб калтаклашган, спортчига пичоқ билан 10дан ортиқ зарба берилган.

Кенжаев олинган оғир жароҳатлар оқибатида шифохонада жон берган. Айни вақтда икки қўриқчи, Шерали Ильясов ва Абдурасул Мирзаев ҳам шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистон чемпиони бўлган Жамшид Кенжаев 61 ҳамда 65 кг вазн тоифаларида 2014 йилда Инчеонда бўлган Осиё ўйинларида, шунингдек, 2015 йил Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон номидан қатнашган эди.

XS
SM
MD
LG