Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:25

Машинада ёлғиз қолдирилган 9 ёшли бола тириклайин ёниб, ҳалок бўлди


Иллюстрациянинг Фарғонада содир бўлган воқеага алоқаси йўқ.
Иллюстрациянинг Фарғонада содир бўлган воқеага алоқаси йўқ.

Фарғонада автомашина ичида назоратсиз қолдирилган 9 ёшли бола тириклайин ёниб ҳалок бўлди. Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси мулозимининг Озодликка айтишича, машина ичида қолиб кетган бола 5 литрлик баклажкадаги бензинни тўкиб, гугурт билан ёқиб юборгани таҳмин қилинмоқда.

Ҳодиса 11 июнь оқшомида Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани Бекобод қишлоғи ҳудудидаги “Эргашали устоз Муродов” фермер хўжалигида рўй берди.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси мулозимининг Озодликка айтишича, ота 9 ёшли боласини машинада назоратсиз қолдириб, ўзи ўрик тергани боққа кириб кетганида машинада ёнғин рўй берган.

- Кеч соат 5 яримларда отаси болани машина ичида қолдириб ўрик тергани кетган. ВАЗ-2102 машинаси ичида қолиб кетган бола 5 литрлик бакалажкадаги бензинни тўкиб, гугурт билан ёқиб юборган. Бола шу жойнинг ўзида ёниб ҳалок бўлди. Ҳозир бу бўйича прокуратура шуғулланяпти, - деди Фарғона ИИБси мулозими.

Воқеа гувоҳларидан бирининг Озодликка айтишича, ёнаётган машинани одамлар ўт ўчирувчилар отряди келгунига қадар ўчириб бўлишган, лекин боланинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган.

- Машинанинг эшиги ёпиқ бўлган, очиқ бўлганида балки болани ҳаёти сақлаб қолинган бўлар эди, - дейди Озодликка гапирган воқеа гувоҳларидан бири.

Ота-оналар фарзандларини ёпиқ машиналарда қаровсиз қолдириб кетиши оқибатида рўй берган кўнгилсиз ҳодисалар ҳақида Озодлик аввал ҳам хабар берган.

Ўтган йили Тошкентда аёл уч ёшли боласини машинага қамаб кетиши оқибатида бола иссиқда ҳалок бўлган эди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ота-оналарни болаларини ёпиқ автомобилларда ёлғиз қолдириб кетмаслик ҳақида огоҳлантирмоқда, шундай холатларни кўрган фуқаролардан эса, зудликда милицияга хабар беришни сўрамоқда.

XS
SM
MD
LG