Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:58

Тошкентда 16 яшар ўқувчи ўз уйида осилган ҳолда топилди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда аёллар ўртасида суиқасд ҳолатлари соат сайин ортаётганини айтганди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда аёллар ўртасида суиқасд ҳолатлари соат сайин ортаётганини айтганди.

Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги 69-ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси Н. О. 3 май куни ўз уйида осилган ҳолда топилди. У ўзини осгани гумон қилинмоқда. Қиз ўлими олдидан онаси ва синглисига “мени кечиринглар, яқинда учрашамиз”, деган мазмунда хат ҳам қолдирган. 16 ёшли қизнинг нега ўз жонига қасд қилгани сабаби маълум эмас.

Озодлик мухбири Тошкент шаҳрида юз берган фожеа тафсилотларини аниқлаш учун 69-ўрта мактабга қўнғироқ қилди.

Мактабнинг маънавият ва маърифат масалаларига масъули ўқувчи қиз ўзини осганидан бутун мактаб жунбушга келганини айтди.

- Аълочи, фаол қиз эди. Нимага бунақа қилганини ҳеч тушунмаяпмиз. У ўзини ўлдиришидан олдин, икки кун мактабга келмади. Телефон қилсак, ота-онаси бетоб деб айтишди. Пайшанба кечқурун у ўзини осгани ҳақида хабар топдик, - деди мактаб масъули.

69-ўрта мактабнинг Озодлик суҳбатлашган ўқитувчиларидан яна бири Н.да ҳеч қачон тушкун кайфият кузатмаганини айтди.

- Доим ҳушчақчақ қиз эди. Нимага бунақа бўлганига ҳайронмиз, - дейди ўқитувчи.

Тошкентнинг Яшнобод туман Ички ишлар бўлими мулозими Озодликка Н. О.нинг ўлими юзасидан тергов олиб борилаётгани ва тергов важидан бу ҳақда маълумот беролмаслигини айтди.

Қўшниларидан бирининг айтишича, Н. О. оилада тўртта қизнинг бири бўлган, шу куни у уйида ёлғиз қолган.

- Шу куни уйида битта ўзи бўлган. Укаларига хат ёзган. Ўзини осишидан олдин онасига қўнғироқ қилиб “ойижон, энди ҳайрлашамиз” деган. Онаси “ТошМи”да ишлайди. Ҳайрон бўлиб уйига югурган. Келса қизини сиртмоққа осилган холда кўрган, - деди фожиа рўй берган хондоннинг қўшниси.

Ўзбекистонда ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари учраб туради.

Ўтган ой Янгийўл тумани, Навоий маҳалласи, Ниҳол кўчасида Янгийўл иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг 3-курс ўқувчиси, 1999 йилда туғилган қиз ошхона тўсинига ўзини осган ва қиз вафот этган эди.

Ўтган йил апрел ойида Самарқандда 63 ёшли ҳамқишлоғи зўрлаган 17 ёшли қиз ўзини осгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда аёллар ўртасида суиқасд ҳолатлари соат сайин ортаётганини айтганди.

Мирзиёв ўз қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг 70 фоизи аёлларга тегишли эканлигини таъкидлаган.

Президент Хотин-қизлар қўмитаси нима иш қилишни билмаётганини айтиб, бундай тизимнинг кераклигини савол остига қўйганди.

XS
SM
MD
LG