Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:35

Янгийўлда МИБ ходимининг юзига туфлаган шахс қамоққа олинди (ВИДЕО)


Озодликка йўлланган видеода фарзандини суд қарори бўйича онасига олиб бериш учун келган МИБ ходимларини Гуломназиров ҳақоратланаётгани ва лаънатлаётгани, уларга қаршилик қилаётгани акс этган.
Озодликка йўлланган видеода фарзандини суд қарори бўйича онасига олиб бериш учун келган МИБ ходимларини Гуломназиров ҳақоратланаётгани ва лаънатлаётгани, уларга қаршилик қилаётгани акс этган.

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 6 ойлик боласини тортиб олиш учун келган Мажбурий ижро бюроси ходими юзига тупурган 30 ёшли Жасур Ғуломназиров қамоққа олинди.

Озодликка йўлланган видеода Ғуломназировнинг фарзандини суд қарори бўйича онасига олиб бериш учун келган МИБ ходимларини ҳақоратланаётгани¸ лаънатлаётгани ва уларга қаршилик қилаётгани акс этган.

Видео сўнггида Ғуломназиров МИБ ходимларини уйидан қувиб солади, даҳанаки жанжал ортидан улардан бирининг юзига тупуради, МИБ ходими ҳам унинг юзига тупуриш билан жавоб қайтаради.

Бир кун ўтиб Ғуломназиров Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 219-моддаси - ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш бўйича айбланиб, қамоққа олинди.

Жасур Ғуломназировнинг укаси 26 ёшли Саддам Озодлик билан суҳбатда МИБ ходимлари болани олиш учун келганида ўзларини таништирмагани ортидан жанжал келиб чиққанини айтди.

Эшикни очсам йигирмата одам кириб келаяпти, шокка тушиб қолдим. МИБ, ИИБ, Прокуратура, ўт ўчирувчилар, Тез ёрдам, шаҳар ҳокимиятидан. “Кимсанлар, ўзларингни таништиринглар”, десам каттаси “қонунни яхши биласанми, ҳали менинг совунимга кир ювмабсан” деб дўқ-пўписа қилди. Кейин камерага олишни бошладим. Ҳаммаси жим бўлиб қолди. Улар наезд қилгани акамнинг жаҳлини чиқарди, оқибатда шунақа ҳолат бўлиб қолди”.

Видеода акс этган воқеа 5 апрель куни 30 ёшли Ғуломназировларнинг Янгийўл шаҳридаги ҳовлисида бўлган.

Янгийўллик йигит МИБ ходими юзига туфлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:51 0:00

Саддам Ғуломназиров МИБ ходимлари билан жанжал пайти акаси МИБ ходимининг юзига тупурганини тасдиқлади.

“Тупурди, у ҳам қайтариб тупурди. Ўзини таништирмаганидан кейин давлат одами эканини қаердан биласиз, ўғри ҳам бўлиши мумкинми, тупурди. Агар МИБ ходимлари ўзларини маданиятли тутса¸ шунақа ҳол бўлмас эди”.

"Дамас" машинасида киракашлик қилиб, оила тебратиб келган Жасур Ғуломназировнинг тўрт ой аввал ажрашган рафиқаси ўртадаги олти ойлик фарзандни суд орқали ўз қарамоғига олишга эришган.

Озодлик мухбирининг аниқлашича, Янгийўл шаҳар суди болани онаси қарамоғига олиш ҳақида шу йилнинг февралида қарор чиқарган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов Озодлик билан суҳбатда суд қарор чиқарса, улар шу қарорни ижросини таъминлашларини айтди.

- Суд қарор қабул қилдики, уни муҳокама қилмасдан Мажбурий ижро ходимлари амалга ошириши керак, - деди Фаррух Тошпўлатов.

5 апрель куни Жасур Ғуломназиров суд қарорини ижро қилиш учун келган давлат ходимлари билан чиққан жанжал ортидан Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди 6 апрель куни уни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарган.

Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судининг қарори.
Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судининг қарори.

Ғуломназиров Ўзбекистон Жиноят Кодексининг беш йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган 219-моддаси - ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатишда айбланмоқда.

​Ўзбекистонда МИБ ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажараётган пайтда турли қаршиликлар ёки жанжал келиб чиққани ҳақида Озодлик аввал ҳам хабар берган.

Шу ой бошида Тошкентда Мажбурий ижро бюроси ходимларининг 7 яшар Муҳаммадни отасидан тортиб олиши акс этган видео ижтимоий тармоқларни ларзага солган эди.

7 ёшли бола отасидан тортиб олиниши акс этган видео ижтимоий тармоқларни ларзага солди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:36 0:00

Ўтган йил ноябрь ойида Самарқандда электр ҳақини ундириш учун келган МИБ ходимларига болта билан ҳужум қилган хонадон эгаси қамоққа олиниб, уч йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Мажбурий ижро бюроси маълумотига кўра, ўтган йилнинг ўзида МИБ ходимларига қаршилик кўрсатилгани билан боғлиқ 200дан ортиқ ҳолат қайд этилган.

XS
SM
MD
LG