Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:14

GM Uzbekistan харидорлардан тилхат олинаётганини тасдиқламади


Ҳозирги кунда "Дамас" автомобилининг янги нарҳи жамланганига яъни комплектациясига қараб 25 миллион сўмдан 26 миллион 7юз минг сўм тепасида бўлмоқда. 
Ҳозирги кунда "Дамас" автомобилининг янги нарҳи жамланганига яъни комплектациясига қараб 25 миллион сўмдан 26 миллион 7юз минг сўм тепасида бўлмоқда. 

Ўзбекистондаги автомобил салонларида “Дамас” машинаси харидорлари билан шартнома имзоланишдан олдин улардан машинанинг айрим эҳтиёт қисмлари, жумладан "магнитофон, ғилдирак қалпоқлари, оёқ қўйгичлари бўлмаслиги мумкин, шунга розиман", деган мазмунда тилхат олинаётганини GM Uzbekistan тасдиқламади. Ширкат матбуот хизматининг Озодлик сўровига ёзма жавобида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ҳақиқатга зид эканлиги айтилган.

Ўзбекистондаги аксар автомобил салонларида GM Uzbekistan корхонасида ишлаб чиқарилган “Дамас” машинасига шартнома имзоламоқчи бўлган харидорлардан уни айрим камчиликлари билан олишга розиман, деган мазмунда тилхатлар олинаётгани ҳақида сўнгги кунларда ижтимоий тармоқда хабарлар тарқалди.

Facebook саҳифасидаги “Водители Ташкента” гуруҳида “Автомобилни қабул қилиш вақтида антенна, ён томонидаги DLX белгиси, орқа эшик пастидаги оёқ қўйгич ва ғилдирак қалпоқлари бўлмаслигини менга маълум қилишди, ушбу шартларга рози бўлган ҳолда шартномани имзоладим”, деб ёзилган тилхат нусхаси ҳам эълон қилинди.

"Дамас" машинаси ҳаридорларидан олинаётгани айтилган тилхат нусхаси.
"Дамас" машинаси ҳаридорларидан олинаётгани айтилган тилхат нусхаси.

Бундай тилхатлар олинаётгани ҳаридорлар эътирозларига сабаб бўлди.

"Бу боришда машинани ғилдиракларисиз олишга розиман, олгани келганда тўртта ғилдирак кўтариб келишингиз керак, деб тилхат олишса ажабланмайман", - дея кинояли изоҳ қолдирган “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларидан бири.

Озодлик Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидаги бир қанча автосалонга боғланди ва автосалон ходимлари харидорлардан шундай мазмунда тилхат олинаётганини тасдиқлашди.

Тошкентдаги "Пойтахт Автосавдо" салонининг исми сир қолишини истаган ходими фақат “Дамас” машинаси GM Uzbekistan корхонасидан шундай камчиликлар билан келаётгани ва ҳаридорларни бу ҳақда олдиндан огоҳлантираётганликлари ва улардан шундай тилхат олинаётганини айтди.

- Олдиндан тилхат олмасак қалпоғи қани, униси қани, буниси йўқ, деб жанжал кўтарадиганлари ҳам бор-да. Шунинг учун олдиндан шу ҳақда розилик оляпмиз. GM Uzbekistan корхонасидан “Дамас”лар шундай келар экан, ўз навбатида шу етишмовчилик сабаб машина нархлари ҳам пасайган, - деди салон ходими.

GM Uzbekistan корхонасига яқин Озодлик манбалари ҳам “Дамас”ларда ўзгариш бўлаётгани, ҳозир ишлаб чиқаришга тушган “Дамас”ларнинг 5та опцияси қисқарганини айтишди.

“Оёқ қўядиганлари, қалпоқлари, магнитола ва бошқа нарсалар бўлмайди”, - деди Озодлик манбаси.

GM Uzbekistan корхонаси матбуот хизмати эса Озодлик сўровига ёзма жавобида корхонада ишлаб чиқарилаётган “Дамас” русумли автомобилнинг айрим деталларини олиб ташланаётганлиги тўғрисида тарқалган хабарларни тасдиқламаслигини биилдирди.

Озодлик сўровига жавобан компания “тарқалган ушбу хабарларни тасдиқламайди ва ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилади. Cотувдаги автомобиллар тўғрисидаги барча маълумотлар ва ўзгаришлар “GM Uzbekistan” АЖ расмий сайти, ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали эълон қилинади" деб жавоб қилди.

“GM Uzbekistan” АЖ заводларида жами 8 турда автомобил ишлаб чиқарилмоқда.

XS
SM
MD
LG