Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:13

Халқ таълими бўлими ўқувчиларнинг жума намозига бориши олдини олишни буюрди


Тошкент вилоят, Тошкент туман Халқ таълими бўлими мудири З. Товбоевнинг имзоси билан 7 сентябрь куни барча умумтаълим муассаса раҳбарларига юборилган “шошилинч” хатда ўқувчиларнинг жума намозига чиқишининг олдини олиш мақсадида барча тадбирларни жума куни ўтказишни режалаштириш сўралган.

Тошкент туман Халқ таълими бўлими мудири хати.
Тошкент туман Халқ таълими бўлими мудири хати.

Бунинг учун туман халқ таълими бўлими мудири қўл остидаги мактаблар директорларидан “7-8 сентябрь кунлари ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қизиқишлари бўйича қайси тўгараклар (фан, ижодий, спорт йўналиши) бўйича сўровлар ўтказиш, олинган натижалар асосида қизиқиши ва иқтидорини ҳисобга олган ҳолда ўқувчиларни тўлиқ тўгаракларга жалб этиш жадвалини ишлаб чиқиш ва жорий йилнинг 10 сентябрга қадар туман халқ таълими бўлимига тақдим этиш ва бир нусхасини дарс жадвали ёнига илиб қўйиш”ни сўраган.

Ўзбекистонда йиллардан буён мактаб ўқувчиларининг масжидларга бориши тақиқланган.

2 йил олдинги ҳолат

Масалан, Озодлик 2016 йилнинг майида Андижон шаҳридаги 30-умумий ўрта таълим мактабидаги ўқувчиларнинг ота-оналаридан ёзги таътил вақтида болаларини "масжид, ноқонуний ҳужралар, playstation, Internet"га юбормаслик, "тиланчилик, машина ювиш, бензин сотиш" каби ишларга машғул қилмаслик тўғрисида кафолат хатлари ёздириб олингани тўғрисида хабар қилган эди.

Ота-оналар ўз боласининг масжидга бормаслигига кафолат бермоқда
Ота-оналар ўз боласининг масжидга бормаслигига кафолат бермоқда

1 йил олдинги ҳолат

Озодлик 2017 йилнинг 1 сентябрида мобил мухбирларидан олган хабарларга таяниб, Ўзбекистон масжидларида 1 сентябрь куни ўқилган Қурбон ҳайити намозига болаларнинг кириши аввалги йилларга нисбатан эркинроқ бўлгани ҳақда ёзган эди. Аммо, аксарият вилоят масжидларида ҳар йилгидек болалар намозга қўйилмаган. Намозхонлар милиция ходимларидан назоратчилар камроқ қўйилганини айтишган.

Туман халқ таълими мудири хатининг қисқача лингвистик таҳлили

Тошкент туман Халқ таълими бўлими З. Товбоев имзолаган хатда бир неча имло хатосидан ташқари мана бу жумла эътиборимизни тортди:

“Шунингдек, ўқувчиларни дарс вақтида жума намозига чиқмаслигини (таъкид бизники – таҳр.) олдини олиш мақсадида барча тадбирларни жума куни ўтказишни тежалаштиришни сўраймиз”.

Бас, мудир “жума намозига чиқмасликнинг” олдини олишни сўраётган экан, демак, мактаб директорлари барча ўқувчиларни мажбурлаб намозга ҳайдаши лозим. Лекин жумланинг умумий руҳидан бунинг аксини тушуниш мумкин.

XS
SM
MD
LG