Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:48

Дима Қаюм ўзи асос солган Халқ кутубхонаси учун қурилган бинони очди


Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида унинг қурилишига ҳиссасини қўшган Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев (чапда)) ҳам иштирок этди. Ўнгда Дима Қаюм.
Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида унинг қурилишига ҳиссасини қўшган Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев (чапда)) ҳам иштирок этди. Ўнгда Дима Қаюм.

Виртуал дунё (Фейсбук) ҳажвнавис сифатида биладиган Дима Қаюм, реал дунё эса, (Фарғона вилоят, Риштон туман бозори) печка-банка-тузфуруш сифатида биладиган Дилшод Болтабоев 2 февраль куни ўзи ишлайдиган бозорда қургани кутубхона биносини китобсеварлар ва яқинлари иштирокида камтарона тантана билан очди.

Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида унинг қурилишига ҳиссасини қўшган Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев ҳам иштирок этди.

Озодлик “қутлуғ бўлсин”, “ҳорманг” дейиш учун Дима Қаюм-Дилшод Болтабоев билан боғланди.

Кутубхона очган Дима Қаюм билан гурунг
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:23 0:00
Бевосита линк

Ҳа, айтганча, гурунг ёзиб олинганидан сўнг Дима Озодликка “Озодлик ака, кутубхонага китоб тўплашга, кутубхонанинг қурилишига ўз ҳиссасини қўшган барчага миннатдорчилигимни билдирмоқчи эдим, Сизнинг саволларингизга жавоб бераман, деб эсимдан чиқиб қолибди. Илтимос, қўшиб қўйинг”, деб ёзди.

Хўп, дедик.

XS
SM
MD
LG