Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:00

Ислом Каримовнинг ваъда ва шиорлари


Ўзбекистон кўчаларидаги шиорлардан бири
Ўзбекистон кўчаларидаги шиорлардан бири

27 йиллик даврда Каримовдан бошқа Президентни кўрмаган бутун-бошли авлод етишиб чиқди. Бу авлод Каримов шиорлари, нутқ ва китоблари таъсири остида улғайди. Каримов оламдан ўтиб тарихга айланар экан¸ унинг гапи ва амали ўртасидаги тафовутни таҳлил қиламиз.

“Ўзбекистонда тинчлик” ëки Каримов даврида улғайган омма сленгида “За то тинчлик” деган шиор мамлакатдаги ҳар қандай муаммо ëки ҳақсизликни оқлаш учун самарали ишлатилмоқда¸ дейди ўз даврида бир муддат Каримов билан ишлаган собиқ депутат Жаҳонгир Муҳаммад.

Суҳбатдошга кўра каттароқ ёшдагилар СССР парчаланган ва мустақиллик эълон қилинган алғов-далғов замон, Каримов ҳокимиятга келган илк кунларни яхши эслашади.

- Бу авлод Каримовнинг ҳокимиятда қолиш учун берган аниқ ваъдалари, жумладан, 1991 йилда бош бармоғини кўтариб "августгача чиданглар, барака топкурлар, августда ҳаммаси "во" бўлади" ва 1992 йил январида, Тошкентдаги талабалар қўзғолонидан кейин айтган "мен Президент эканман, ноннинг нархи ошмайди!" деган сўзларини яхши эслайди. Амалда бу шиор талабалар шаҳарчасидаги эркин ëшларни тарқатиб юбориш учун ишлатилди¸ дейди суҳбатдош.

Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:49:44 0:00
Бевосита линк

Жаҳонгир Муҳаммад билан Ўзбекистонни 27 йил бошқарган Президент Каримовнинг қайси ваъда ҳамда шиорларини эсладик.

“Аввал иқтисод кейин сиëсат”¸ “Ҳеч кимга қарам бўлмаймиз”¸ Туркистон умумий уйимиз” ¸“Ўзбек ва тожик икки тилда гапирадиган халқ” ¸ “Эски уйни бузмагунча янгини қурма”¸ “Биздан озод ва обод ватан қолсин” ¸ “Интернетни чеклаш аҳмоқликдир”¸ “Адолатсзиликка халқ чидамайди” деган шиору ваъдалар 27 йил мобайнида янгради.

Ислом Каримовдан иқтибослар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:18 0:00
Бевосита линк

Аммо марҳум Президент уларни бажардими?

Бу саволга жавоб берар экан Жаҳонгир Муҳаммад 1992 йилда Ислом Каримов депутатлар томонидан илгари сурилган “Маошларни индексация қилиш”, яъни маошларнинг инфляцияга қараб автоматик тарзда ошиб боришини қонунлаштириб қўйиш ҳақидаги лойиҳа муҳокамасига қрши бўлганини эслади.

Суҳбатдош назарида “27 йил мобайнида Ўзбекистонда конвертация бўлмагани фактини ўзиëқ иқтисодий мазмундаги шиорлар амалга ошмаганининг натижасидир дейди суҳбатдош.

- Каримов сизларнинг иқтисоддан нима хабарларингиз бор дея депутатларни камситиш тутуми эди. Лекин у кишини дастурида иқтисодий платформа бўлмасди. Фақат шиорлар бўларди. У шиорлар билан одамларни бошқариш¸ йўналтириш мумкин деб ўйларди. Лекин 27 йил мобайнида бу шиорларни биттаси ҳам амалга ошмади.

Аксинча бу шиорлар моҳиятига тескари иш қилинди дейди суҳбатдош.

XS
SM
MD
LG