Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:58

Суръат Икромов: Диндорларга жазо муддати қўшиб бериляпти


Тошкент вилояти Зангиота туманидаги янги қамоқхона
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги янги қамоқхона

Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи етакчиси Суръат Икромовнинг 12 майда тарқатган хабарига кўра, Ўзбекистон қамоқхоналарида сўнгги амнистия қарори асосида озод этилиши керак бўлган диндорлар устидан сохта "жиноий иш"лар очилиб, уларнинг жазо муддати узайтирилмоқда. ​Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг сўнгги йиллик ҳисоботига кўра, Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланганидан бери мамлакатда “инсон ҳуқуқларига оид ўта ёмон кўрсаткич” ижобий томонга ўзгаргани йўқ.​

Озодлик билан суҳбатда Суръат Икромов жазо муддати узайтирилган маҳкумлар сони, унинг тахминий ҳисоб-китоби бўйича, 500-600 нафарга етганини маълум қилди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 12 октябрда президент Шавкат Мирзиёев тақдим этган амнистия тўғрисидаги қарор лойиҳаси асосида Амнистия тўғрисида қарор қабул қилганди.

Унда, жумладан, “тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун биринчи марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларни ҳам жазодан озод қилиш” таклиф этилганди.

Бироқ, амнистия қарорига мувофиқ, "тақиқланган ташкилотда фаолият юритиб, унинг таркибида тинчлик ва хавфсизликка ёхуд жамоат хавфсизлигига қарши жиноятларни содир этган, жиноий гуруҳларда ўта хавфли жиноятларни содир этган ва ўта хавфли рецидивистлар дея тан олинган ҳамда жазони ўташ тартибини доимий бузиб келган, шунингдек, амнистия ёки афв қилиш билан озодликка чиқарилгандан кейин ҳам қасддан жиноят содир этганларга нисбатан мазкур амнистия акти қўлланилмайди."

Камида 500-600 маҳкум

Суръат Икромовнинг айтишича, жазо муддати узайтирилаётган диндор маҳкумларнинг аниқ рақами маълум эмас.

- Буларнинг сони жуда кўп. Конкрет рақам йўқ. Лекин, менинг фикримча, камида 500-600 маҳкумга жазо муддати қўшиб берилаяпти. Бу камида, - деди Суръат Икромов.

Унинг таъкидлашича, жазо муддати одатда 3 йилдан 6 йилгача узайтирилади.

Икромов аксар ҳолларда жазо муддати маҳкум қонунан озод бўлиши арафасида узайтирилаётганини айтди.

Суръат Икромов Ўзбекистонда Ислом Каримов вафотидан кейин иқтидорга келган Шавкат Мирзиёев марҳум президент юритаётган сиёсатни давом эттираётганини билдирди.

Суръат Икромов билан бўлган суҳбатни тингланг

Ҳуқуқбон Сурат Икромов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:44 0:00
Бевосита линк

Эски услуб

Озодлик ҳам ўзбекистонлик диндорлар билан суҳбатлар давомида амнистия асосида озод этилиши керак бўлган маҳкумларга жазо муддатлари қўшиб берилаётганини аниқлашга муваффақ бўлди.

Қўшма Штатларда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик блогер Мирраҳмат Мўминов амнистия асосида озод қилинган ёки жазо муддати узайтирилаётган диндорлар рўйхатини ижтимоий тармоқларда эълон қилиб келади.

Мирраҳмат Мўминов шахсан ўзи жазо муддати узайтирилган юз нафарга яқин диндор маҳкум рўйхатини тузиб чиққанини билдирди.

- Шахсан ўзимнинг бир нечта қариндошимга жазо муддати қўшиб берилди. Бундан ташқари Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан бизга ёзишади. "Бизнинг қариндошимизга мана шунча қўшиб берилди", деб. Айнан мана шу тенденция давом этаяпти. Яъни, Каримов давридаги тенденция ҳеч ўзгаргани йўқ, - деди Мирраҳмат Мўминов.

Мирраҳмат Мўминов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:09 0:00
Бевосита линк

Колония тартибини бузиш

Исми сир қолиш шарти билан Озодликка гапирган ўзбекистонликлардан бири "сочи колония тартибига мос равишда олинмагани учун" яқинларидан бирининг жазо муддати уч йилга узайтирилганини айтди.

"2007 йилда 10 йилга қамалганди. Амнистия ҳам чиқди, сроги ҳам тугаётганди. Чиқишига умид қилиб тургандик. Йўқ, яна қўшиб беришди. Суд қилиб, колония тартибини бузди, сочи колония тартибига мос равишда олинмагани учун, деб уч йил қўшиб беришди," деди у.

Давлат назорати

Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг сўнгги йиллик ҳисоботига кўра, Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланганидан бери мамлакатда “инсон ҳуқуқларига оид ўта ёмон кўрсаткич” ижобий томонга ўзгаргани йўқ.

Йиғинлар ўтказиш, сўз ва диний эркинликларни кескин чеклаш биланрасмийлар аҳоли устидан қаттиқ назоратни ушлаб турибди. Минглаб одамлар сиёсий важларга асосланган айбловлар билан қамоқларда қолмоқда, қийноқлар кенг тарқалган, расмийлар ҳуқуқбонлар, мухолифат аъзолари ва журналистларни давомли таъқиб этмоқда. Ўз ибодатларини давлатннинг қаттиқ назоратидан ташқарида адо этган мусулмонлар ва насронийлар таъқиб этилмоқда,” дея хулоса билдирилади ҳисоботда.

Ўзбекистон ҳукумати халқаро ташкилотлар чиқарган ҳисоботларни ҳеч қачон асосли дея тан олмаган.

2015 йил июлида Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ қўмитаси сессияси чоғида Ўзбекистон Бош прокуратураси бошқармаси бошлиғи Ислом Жасимов Ўзбекистонда диндорлар таъқиб этилмаслигини айтганди.

Ўзбекистонда масжидлар давлат назоратида эмас. Аксар ўзбек мусулмонлари анъанавий исломнинг сунний мазҳабида давлат назоратидан ҳоли тарзда эркин ибодат қилмоқда. Ҳеч ким уларни мусулмон бўлгани ëки давлат нуқтаи назаридан фарқли тарзда ибодат қилгани учун таъқиб қилмаяпти ва қийноққа солмаяпти,” дея таъкидлаганди у.

XS
SM
MD
LG