Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:14

Алиментчи: 46 млн. тўлаб бўлса-да, четга чиқиш мумкинлигидан хурсандман!


Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун билан алимент соҳасидаги қонунчиликка ўзгартиришлар 11 июлдан кучга кирди.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, бундан буён:

  • алимент тўламаслик 15 сутка маъмурий қамоққа олинишига сабаб бўлади;
  • алимент тўлашга мажбур шахслар икки ой (илгари уч ой) мобайнида алимент тўлашдан бўйин товласа жиноий жавобгарликка тортилади (3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин);
  • ҳар бир бола учун энг кам алимент миқдори энг кам иш ҳақи миқдорининг 75 фоиздан (илгари учдан бир қисм) кам бўлмаган миқдорда (138 225 сўм) белгиланади;
  • алиментни бола вояга етгунга қадар кўчар ва кўчмас мол-мулк ёки бошқа қимматли нарсалар бериш орқали бир йўла олдиндан тўлаш мумкин;
  • алимент олдиндан тўланган ёки гаров шартномаси тузиш ҳолатларида, ушбу шахсга республикадан чиқишга қўйилган тақиқ олиб ташланади. Бунда гаров қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз эллик бараваридан кам (46 млн 75 минг сўм) бўлмаслиги лозим.

Икки йилдан буён четга чиқа олмаётган тошкентлик 30 яшар Шахриёр, ва ниҳоят, тақиқдан қутулиш имкони пайдо бўлганидан хурсандлигини яширмади.

1 яшар боласига 300 минг сўм атрофида алимент тўлаётган бу йигит шу кунда ишсиз экани, ўзи ва боласини таъминлаш учун четга чиқиб ишлашдан бошқа чора кўрмаётганини айтмоқда.

- Лекин, менда 46 миллион сўм нари турсин, 4 миллион сўм ҳам йўқ ҳозир. Уй-жойим ҳам йўқ, мен яшаб турган уй отамнинг номида. Энди отамдан илтимос қилиб кўраман-да. Гаровга қўйишга рози бўлса, албатта, четга чиқиб ишлайман. Аслида ҳеч қачон алимент тўловини кечиктирмаганман. Бу бола меники ва мен уни таъминлайман. Шариат бўйича ҳам талаб шу, буни яхши биламан. Лекин, шу аҳмоқона тартибни деб икки йилдан бери ишсиз, сарсон юрган эдим, - дейди Шахриёр.

Қуйида Шахриёр билан суҳбатни тингланг:

Алиментчи 46 млн. тўлаш мажбуриятини олса, четга чиқишига рухсат бериладиган бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:40 0:00
Бевосита линк


XS
SM
MD
LG