Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:08

"Толибон" делегацияси Тошкентда Ўзбекистон расмийлари билан музокара ўтказди


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулализ Комилов.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулализ Комилов.

2018-йилнинг 6-10-август кунлари Доҳа шаҳрида жойлашган “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббас Станикзай бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.

«Толибон» қуролли ҳаракатининг вакиллари Ўзбекистон ТИВ вакиллари билан хавфсизлик, Афғонистондаги можароларни тинч йўллар билан бартараф этиш ва мамлакатдан хорижий қўшинларни олиб чиқиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар. Музокараларда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев иштирок этди.

Associated Pressнинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича Олий Кенгаши матбуот котиби Эхсанулла Тахерига таяниб маълум қилишича, Ўзбекистон расмийлари қуроли гуруҳ вакиллари билан бўлиб ўтган бу учрашувдан аввал расмий Қобул билан маслаҳатлашган ва уларнинг рухсатини олган.

Бир ой муқадам мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ҳайити вақтида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ўртасида уч кунлик муваққат ярашга эришилган эди. Шунингдек, шу кунларда сўнги 17 йил мобайнида Қобулга илк бор «Толибон»нинг қуролсиз вакиллари кирди.

"Толибон" ҳаракати минтақадаги энг йирик ва сўнгги чорак асрга яқин вақт мобайнида Афғонистонда жанг олиб бораётган жангари гуруҳлардан биридир.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз давлати тинчлик жараёнларининг исталган босқичида Афғонистон ва Толибон ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни ташкил этишга тайёр"лигини билдирган.

Шу йил март ойида 20 дан ортиқ хорижий давлат ва қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида Тошкентда ўтказилган халқаро анжуманга Толибон ҳам таклиф этилган, лекин ҳаракатдан ҳеч ким Тошкентга келмаган эди.

XS
SM
MD
LG