Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2018, Тошкент вақти: 17:30

Мирзиёев: “Абу Сахий” бозоридан бюджетга тушум бир неча ўн миллиард сўмга етди


Лола Каримова-Тиллаева турмуш ўртоғи Темур Тиллаев билан. 2016, 16 май, Франциянинг Канн шаҳри.

«Абу Сахий» масъулияти чекланган жамиятидан (МЧЖ) давлат бюджетига бир ойда 5 миллиард сўм тушган. Ушбу бозор «Тошкент ипак йўли» мажмуасига айлантирилгандан сўнг атиги 15 кунда тушум 35 миллиард сўмга етган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Зангиота туманида баёнот бергани тўғрисида Президент Матбуот хизмати ўзининг “Telegram”даги расмий каналида хабар қилди. Бу хабарни ЎзА ахборот агентлиги ҳам эълон қилди.

Президент Мирзиёев 5 январь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманига борди. Давлат раҳбари Зангиота туманидаги “Highway Logistics” марказида ташкил қилинган божхона бўлими, мавжуд техникалар, транспорт қатнови ва маҳсулотларни ортиш ҳамда етказиш тизими билан танишиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлашда замонавий технологияларни қўллаш бўйича зарур кўрсатмалар берган.

Ўзбекистон 1-президентининг кенжа қизи Лола Каримовага уйланган Тимур Тиллаев томонидан 2006 йилда ташкил этилган "Абу Сахий" ширкати Ўзбекистонга импорт товарларини олиб кирувчи энг йирик компанияга айланган.

Каримов ҳукмронлиги даврида Тошкент ғарбидаги 25 гектарлик ҳудудда жойлашган айни номдаги бозор нафақат пойтахт¸ балки бутун Ўзбекистонни импорт маҳсулотлари билан таъминловчи энг йирик улгуржи бозорга айланган.

Бозор бир қўлдан бошқасига ўтаётгани тўғрисида Озодлик 2017 йил, 14 декабрда ёзган эди. Бундай жараëн бораëтганини тасдиқлаган Тимур Тиллаев адвокати¸ бошқа тафсилотларни очиқламаган эди.​

11 декабрь куни Озодликка йўллаган электрон жавобида Тимур Тиллаев ва Лола Каримова-Тиллаеваларнинг АҚШдаги адвокати Mark F. Raymond “сўровингизга нисбатан эгаликнинг ўзгариш жараëни бораëтганини билдираман”¸ деб ëзган эди.

XS
SM
MD
LG