"Ўзбек Робертиноси" Тошкент саҳнасига қайтиш орзусида
14 ёшидаёқ "ўзбек Робертиноси" ўлароқ ном қозонган ва академик Юнус Ражабий эътиборига тушган ўшлик ҳофиз Расулжон Ураимжонов ярим аср аввалдаги каби Тошкент саҳналарида яна қўшиқ куйлашдан умидвор.