Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:04

Обид Асомов продюсери унинг юрак хуружига учрагани ҳақидаги хабарни рад этди


"Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Обид Асомовнинг оғир юрак хуружи билан шифохонага ётқизилгани ҳақидаги баъзи маҳаллий нашрлар тарқатган хабар нотўғри".

55 яшар Обид Асомовнинг маъмури, актёр Ўткир Муҳаммадхўжаев 11 декабрь куни Озодлик мухбирига шундай баëнот қилди.

Баъзи нашрларга кўра, қизиқчи Обид Асомов 10 декабрь куни “оғир юрак хуружини бошдан кечириб, пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг Жонлантириш бўлимига ётқизилган”.

Ўткир Муҳаммадхўжаевнинг билдиришича, қизиқчи Обид Асмов ҳақиқатан ҳам шифохонага ётқизилган, аммо унинг юрак хуружига учрагани “бўлмаган гап”.

- Ҳеч қанақа инфаркт йўқ. Бир-иккита сайтлар ёлғон хабар тарқатиб юборипти, тагига етмасдан, билмасдан. Оддий шамоллаш. Укол, капельница шу. Фақат шамоллаш бўлган. Бошқа унақа инфаркт йўқ, юрак хуружи йўқ, - деди Обид Асомов маъмури Озодлик билан суҳбатда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:50 0:00
Бевосита линк

Муҳаммадхўжаев¸ "мухлислар безовта қилмаслиги учун таниқли қизиқчининг алоҳида боксга олинган"ини қўшимча қилди.

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов "Мультипликацион фильмлар студияси" унитар корхонаси директорлигига тайинланган эди.

Ўзбекистон ва чет ўлкаларда истеъдодли актёр, қизиқчи ва рассом ўлароқ танилган Обид Асомов учун аввалги президент Ислом Каримов даврида қарийб 10 йил катта саҳнага йўл ёпиб қўйилган эди.

Шавкат Мирзиёев иқтидорга келганидан кейин кўплаб санъаткорлар каби Обид Асомовга қўйилган тақиқ ҳам олиб ташланган.

XS
SM
MD
LG