Линклар

Шошилинч хабар
06 март 2021, Тошкент вақти: 04:34

Казино, черков ва махсус туннель. Навальний "Путиннинг саройи"ни кўрсатди


Суриштирувда айтилишича, Қора денгиз соҳилидаги Геленжик курортида қурилган данғиллама ҳовли камида 100 миллиард рублга (1.35 миллиард долларга) тушган.

19 январь куни Алексей Навальнийнинг Коррупцияга қарши кураш фонди (ФБК) ўзининг YouTube каналида "Путиннинг саройи" ҳақидаги янги суриштирувини эълон қилди.

“Путин учун сарой. Энг катта пора тарихи” деб номланган видеосуриштирувни 2 соат ичида 3 миллион одам томоша қилди.

Россия президенти Владимир Путин учун Қора денгиз бўйида қурилган ҳашаматли дам олиш комплекси билан боғлиқ суриштирув Навальнийнинг Германиядан Россияга шов-шувли қайтиши ҳамда 30 кунлик ҳибсга олинганидан сўнг бир кун ўтиб эълон қилинди.

Суриштирувда айтилишича, Қора денгиз соҳилидаги Геленжик курортида қурилган данғиллама ҳовли камида 100 миллиард рублга (1.35 миллиард долларга) тушган.

Деярли 18 минг квадрат метрда жойлашган саройнинг ўзида казино, кинотеатр, чилимхона ва бассейн мавжуд
Деярли 18 минг квадрат метрда жойлашган саройнинг ўзида казино, кинотеатр, чилимхона ва бассейн мавжуд

Дам олиш комплекси амфитеатр, кичик черков, 2,500 квадрат метрлик иссиқхона, соҳилга олиб чиқадиган “махсус туннель” ва бошқа инфратузилмаларни ўз ичига олган.

Деярли 18 минг квадрат метрда жойлашган саройнинг ўзида казино, кинотеатр, чилимхона ва бассейн мавжуд.

Суриштирувда Россия президентига тегишли экани айтилаётган ҳамда халқ орасида Путин саройи деб ном қозонган данғиллама ҳовлининг ички дизайни фотосуратлари илк бор жамоатчиликка тақдим этилган. Россия раҳбари ўзи бу қимматбаҳо кўчмас мулкка алоқаси борлигини инкор этиб келади.

Россия сиёсий мухолифати наздида, ушбу данғиллама ҳовли давлатнинг энг юқори лавозимдаги амалдорларини ҳам қамраб олган ашаддий коррупциянинг ёрқин рамзига айланган.

Путин ва Кремль Геленжикда ҳеч қандай сарой йўқлигини айтиб келади
Путин ва Кремль Геленжикда ҳеч қандай сарой йўқлигини айтиб келади

“Бу Россияда энг қаттиқ қўриқланадиган жой. Минглаб инсон, оддий қўриқчи, боғбон ва қурувчилардан тортиб, Россиянинг энг бадавлат одамларигача қўриқлайдиган бу ер аслида давлат ичида давлатдир ва Путиннинг энг катта сиридир”, дейилади ҳисобот билан бир вақтда чиқарилган икки соатлик видеода.

Монако қироллигидан 39 баробар катта бўлган ушбу макон “на ер, на денгиз, на осмондан яқинлашиб бўладиган тарзда қурилган”. Айтилишича, унга туташ 7,000 гектар ҳудуд Россиянинг қудратли Федерал Хавфсизлик Хизматига (ФСБ) тегишли бўлиб, саройга эгалик қилаётган фирмага ижарага берилган. Комплекснинг ҳаво ҳудудида парвозлар тақиқланган.

Суриштирувда шунингдек, комплекснинг минглаб хизматчиларига “камерали, хатто энг оддий смартфонлардан” ҳам фойдаланиш тақиқлангани, кираётган барча машиналар мажмуа ҳудудининг турли жойларида бир неча бор текширилиши айтилади.

Видеода аксар россияликлар умрида кўрмагани иддао қилинган ички ҳашаматнинг фотосуратлари ҳам кўрсатилган.

Навальний Алишер Усмоновга қарши санкция жорий қилишга чақирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:45 0:00

“Бугун сизларга Путиннинг энг катта сирини - унинг саройини - намойиш қиламиз. Унинг ташқариси ва ичкарисини кўрсатамиз. Сарой тарҳидан тортиб, жиҳозланишигача - фотосуратларни чоп этдик. Ҳар бир хона, йўлак, ҳар бир квадрат метр энди жамоатчиликка тақдим этилди. Россияликлар энди Путиннинг уйига ташриф буюришлари мумкин”, дейилади суриштирувда.

«Путин саройи» 2005-2010 йилларда қурилган. Сарой ҳақидаги маълумотлар дастлаб 2010 йилнинг охирларида, Путинга яқин доираларга алоқаси бўлган ва Россияни тарк этган тадбиркор Сергей Колесниковнинг ўша пайт президент Медведевга йўллаган очиқ хатида келтирилган эди.

Суриштирувга кўра, саройнинг ҳозирги эгаси “Бином” фирмаси бўлиб, у Путиннинг жияни Михаил Шеломовга яқин шахслар томонидан бошқарилмоқда. Лекин саройнинг асл эгаси Путиннинг ўзи экани айтилади.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳисоботни кўрмагани, лекин бу ҳисобот “эски иддаоларнинг қайта баёнидан бошқа нарса эмаслиги”ни айтган. У Путиннинг Геленжикдаги саройга мутлақо алоқаси йўқлигини таъкидлаган.

“Мен суриштирув билан танишиб чиқмадим. Лекин ҳозирданоқ айтишим мумкинки, бу эски маълумотлар. Аввал ҳам Путиннинг Геленжикда ҳеч қандай саройи йўқлигини айтганмиз”, деган 19 январь куни Песков Интерфакс хабар агентлигига.

Суриштирув Алексей Навальний Германиядан Россияга учиб келгач, 30 кун муддатга “Матросская тишина” тергов ҳибсхонасига йўлланганидан бир кун ўтиб эълон қилинди. Навальний ҳибсга олинганидан кейин ғарб давлатлари мухолифатчининг зудлик билан озод этилишини талаб қилди. Навальний жамоаси бутун Россия бўйлаб 23 январь куни кенг кўламли норозилик акциялари ўтказилишини эълон қилган.

XS
SM
MD
LG