Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:46

Украина vs. Ўзбекистон: Президент бўлганига 4 йил тўлаëтган Мирзиëев нега матбуот билан гаплашмаяпти?


2020 йилнинг 21 май куни Володимир Зеленский президентлигининг бир йиллиги туғдирган саволларга жавоб бериш учун матбуот анжумани ўтказди.
2020 йилнинг 21 май куни Володимир Зеленский президентлигининг бир йиллиги туғдирган саволларга жавоб бериш учун матбуот анжумани ўтказди.

OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда айни кунларда жамоатчилик орасида кенг муҳокамага сабаб бўлаëтган воқеа-ҳодисалар ҳақида билдирилаётган айрим мулоҳазалар эътиборингизга тақдим этилади. Воқеаларга берилаëтган баҳолар мутлақо муаллиф позицияси. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида BBC ўзбек хизмати журналисти Паҳлавон Содиқнинг Фейсбукдаги ўз саҳифасида эълон қилган постни эътиборингизга ҳавола қиляпмиз. Матн таҳрирсиз берилмоқда.

*********************

Зеленский президентлигининг 1 йиллиги муносабати билан катта матбуот анжумани беряпти.

Мирзиёевнинг кичкина матбуот анжуманини 4 йилдир кутамиз. Ҳали ҳам Каримовдан қолган монолог формати. Аммо Каримов президентлигининг биринчи йили Россия матбуотининг ўзига 10 дан ортиқ интервьюлар берганини эслайман.

1999 йил декабрида ББС ўтказган сўровда Каримов “Аср одами” деб топилганди. Бу хушхабар унинг қўшни кабинетда ўтирадиган давлат маслаҳатчисига эрталаб етказилди. Аммо хушхабарни президентга олиб кириш учун 7 соат вақт кетди.

Энди Сардобага ўхшаган нохуш хабарни етказиш учун қанча вақт кетишини тасаввур қилинг. (Тахминан, “сув чиқиш” бошланганидан тўғон ўпирилгунича вақт).


Вақт ўтган сайин саволлар, офатлар, муаммолар кўпайиб боряпти. Ўзбекистонда супер-президентлик бошқаруви экани назарда тутилса, жуда кўп саволларга фақат Мирзиёев жавоб бера олади. Тахминимча, жавоб бермаётганининг 2 та сабаби бўлиши мумкин:

1. Жавоб беролмайдиган саволлари бор;
2. Кўп нарсани гапириб қўяди.

Нима бўлганда ҳам, матбуотга гапириш давлат раҳбарининг сайловчилар олдидаги тўғридан-тўғри масъулияти эканини кимдир эслата оладими? Савол риторик.

Паҳлавон Содиқ

XS
SM
MD
LG