Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:31

Торонтода машинани йўловчилар устига ҳайдаган шахс қўлга олинди


Воқеа жойидан олинган видеотасвирдан кадр. Торонто, 2018, 23 апрель.
Воқеа жойидан олинган видеотасвирдан кадр. Торонто, 2018, 23 апрель.

Канаданинг Торонто шаҳрида микроавтобуснинг пиёдалар ўтиш йўлкасига ҳайдалиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди,15 киши жароҳатланди.

Полиция бу ҳужум махсус уюштирилган, деган хулосага келди, бироқ бу воқеани теракт деб баҳолашга ҳали эрта эканини билдирмоқда.

Жамоат хавфсизлиги вазири Ральф Гудал 23 апрель куни Твиттер саҳифасида “Бу мудҳиш воқеанинг миллий хавфсизликка алоқаси йўққа ўхшаяпти”, деб ёзди.

Бироқ Америка хавфсизлик хизматларидаги манбага таянган Reutersнинг маълум қилишича, полиция Торонтодаги ҳодисани теракт сифатида кўрмоқда.​ Тергов давом этмоқда.

Машина рулида бўлган 25 ёшли ҳайдовчи Алекс Минассиан воқеа жойида қўлга олинган.

25 ёшли Алек Минассианнинг ижтимоий таромоқлардаги профилида таъкидланишича, у Сенекадаги маҳаллий коллеж талабасидир. Маълумотларга кўра, у пиёдалар устига атайлаб машинани ҳайдаган, бироқ унинг ҳатти-ҳаракатларининг сабаблари ноаниқлигича қолмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ҳайдовчи катта тезликда машинани тротуарга ҳайдаган ва одамларни босиб кетган. Шаҳар полицияси бошлиғи Марк Сондерснинг хабар қилишича, Минассиан аввалроқ полицияга маълум бўлмаган ва бирор бир террор гуруҳларига алоқаси йўқ.

Воқеа гувоҳларининг билдиришича, Алекс Минассиан ўзини қўлга олмоқчи бўлган полициячига қарата “Мени ўлдир”, деб бақирган.

7 апрель куни Германиянинг Мюнстер шаҳрида автомобил кўча четидаги қаҳвахона хўрандалари устига бостириб борди. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 30га яқин киши жароҳат олди. Ҳодиса гумондори отиб ташланди.

Ўтган йилнинг апрель ойида Стокҳолм марказида Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқилов ўғирланган юк машинаси билан оломонга бориб урилган эди. Натижада 5 киши ҳалок бўлиб, яна 15 киши жароҳат олган. Суд мажлисида Оқилов “Ислом давлати” террор ташкилотини “қўллаб-қувватлашга” ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида атайлаб машинани одамлар устига ҳайдаганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG