Линклар

Шошилинч хабар
22 июн 2024, Тошкент вақти: 18:16

"Кампиробод иши": Прокурор айбланувчиларга 20 йил қамоқ жазоси сўрамоқда


“Кампиробод иши” бўйича айбланувчилар суд залида.
“Кампиробод иши” бўйича айбланувчилар суд залида.

“Кампиробод иши” бўйича маҳкамада давлат айбловчиси суддан айбланувчиларни мол-мулкларини мусодара қилган ҳолда 20 йилга озодликдан маҳрум этишни сўради. Бу ҳақда 10 июнь куни Озодлик қирғиз хизматига айбланувчилардан бири, ҳуқуқ фаоли Рита Қарасартова маълум қилди.

Бишкекнинг Биринчи май тумани суди ва прокуратура ушбу ахборот юзасидан изоҳ берган эмас. Чунки “Кампиробод иши” бўйича суд муҳокамаси ёпиқ тартибда ўтказилмоқда ва айни пайтда тўлиқ маълумот йўқ.

Аввалроқ, май ойи охирларида маҳкама иш бўйича айбланувчиларни сўроқ қилишни бошлагани хабар қилинган эди. Ишдаги фигурантлардан бири, сиёсатчи Равшан Жээнбеков ишни кўраётган судья Марат Сидиқов прокурорлар айблов хулосасини тўлиқ ўқиб эшиттирмасдан гумонланувчиларни сўроқ қилишга киришганини ва бу қонунга зидлигини айтган эди.

Қирғизистон Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга "бериб юборди"ми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:36 0:00

Кампиробод сув омбори ҳудудидаги ерлар Ўзбекистонга берилганидан норозилик билдирган қатор фаоллар, сиёсатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари 2022 йил октябрда ушланган. Мазкур иш бўйича жами 27 киши қамоққа олинган. Барча гумонланувчиларга “оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўриш” моддаси бўйича айблов эълон қилинган. Айрим фигурантлар эса “ҳокимиятни куч билан босиб олиш”га тайёрланганликда ҳам айбланмоқда.

Бир неча ойдан сўнг суд айбланувчиларданбир қисмини озод қилиб, уй қамоғига олди. Бироқ Равшан Жээнбеков, Азимбек Бекназаров, Жениш Молдокматов, Айданбек Ақматов, Марат Баязов, Айбек Бузурманқулов, Илгиз Шаменов ва Темир Маҳмудов кабилар ҳануз тергов ҳибсонасида сақланмоқда.

“Кампиробод”ни Ўзбекистонга бермаслик ҳаракатини бошлаган сиёсатчилар қўлга олинмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:26 0:00

“Кампиробод иши” бўйича тергов салкам саккиз ой давом этди, 2023 йил июнда иш материаллари Бишкек шаҳрининг Биринчи май тумани судига ўтказилди. ИИВ жиноят ишига “махфий” муҳрини босгани сабабли маҳкама жараёни ёпиқ тартибда ўтказилмоқда.

Ўз навбатида, иш бўйича айбланувчилар ўзларига қўйилаётган айбловларни рад этиб, суд тинглови очиқ бўлишини талаб қилишаётир. Улар мазкур жиноят ишини сиёсий таъқиб деб аташмоқда.

Форум

XS
SM
MD
LG