Линклар

Шошилинч хабар
10 май 2025, Тошкент вақти: 12:03

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

17:55 3.12.2023

АҚШ мудофаа вазири Ғазода фуқаролар ҳимоясини кучайтиришга чақирди

Ллойд Остин Калифорнияда бўлиб ўтган Рейган Миллий Мудофаа Форумида сўзлаган нутқида у шахсан Исроил раҳбарларини тинч аҳоли қурбон бўлишига йўл қўймаслик, «масъулиятсиз риторика»дан қочиш ва Ғарбий Соҳилда зўравонликларнинг олдини олишга ундаганини айтди:

«Бундай жангларда оғирлик маркази тинч аҳоли ҳисобланади. Агар сиз тинч аҳолини душман қўлига топширсангиз, тактик ғалабани стратегик мағлубиятга алмаштирган бўласиз. Мен Исроил раҳбарларига Ғазодаги фаластин тинч аҳолисини ҳимоя қилиш ҳам маънавий масъулият, ҳам стратегик мажбурият эканлигини бир неча бор тушунтирдим».

У шунингдек, Исроилни Ғазога инсонпарварлик ёрдами киришини кенгайтиришга ундаганини билдирди ва «яқин кунларда» кўпроқ ёрдам етказиб берилишини кутаётганини таъкидлади.

Остиннинг баёноти Исроил сулҳдан кейин ҳарбий самолётлар ва артиллерия билан анклавни бомбардимон қилишни давом эттираётган пайтда янгради.

17:54 3.12.2023

Ғазода ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланди, бўлганинг ҳар ёғида тутун ва чанг ҳавога ўрламоқда

Шанба (2 декабр) куни қуёш ботганидан сўнг Исроил чегараси ва Ғазо бўлгасида тутун кўкка ўрлаб, осмон портлашлардан шафақланиб турди, чунки Исроил ва ҲАМАС ўртасида оташкесим тўхтатилишининг эртасига ҳарбий ҳаракатлар янгидан бошланди.

Тиббиётчилар ва гувоҳларга кўра, шанба куни Исроил ҳарбий учоқлари ва артиллерияси Ғазо бўлгаси жанубини ўққа тутиб, масжидларга ва атрофдаги касалхоналарга зарба берган.

Урушаётган томонлар етти кунлик оташкесим барбод бўлишида бир-бирини айблади. Оташкесим чоғида ҲАМАС Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинлик маҳкумлар озод этилиши эвазига гаровдагиларни қўйиб юборди.

17:53 3.12.2023

Исроил ҳужумларини кучайтираётган Ғазо шаҳри жанубида портлашлар содир бўлди

Шанба куни Ғазо секторидаги Хон Юнисда портлашлар содир бўлди, чунки Исроил ва ҲАМАС ўртасида жума куни якунланган мўрт сулҳдан сўнг урушдан вайрон бўлган анклавнинг жанубий шаҳри Исроилнинг кучли бомбардимонига нишон бўлди.

Хон Юнис чеккасидаги Ҳамадда содир бўлган кучли бомбардимон натижасида бир қанча турар-жой бинолари жиддий зарар кўрди ва шаҳарда хавфсизлик излаган кўплаб одамлар яна кўчирилди.

Исроил армияси шанба куни ҳудудда ХАМАС жангарилари билан шиддатли жанглар пайтида Хон Юнисга қуруқликдан бостириб киришни кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда, деди Фаластин хавфсизлик манбаси. Манбага кўра, тўқнашувлар жума куни кечқурун Хон Юнис чеккасида Исроилнинг ҳаво ва артиллерия ҳужумлари кучайганидан кейин содир бўлган.

Можаронинг дастлабки босқичида Исроилнинг асосий нишони бўлган қамалдаги анклавнинг шимолидан қочган кўплаб фаластинлик ушбу ҳудуддан бошпана излаган эди. Бироқ сулҳ тугаганидан бери Ғазо сектори кенг кўламли бомбардимон ва вайронагарчиликларга гувоҳ бўлмоқда.

Фаластин хавфсизлик манбасига кўра, Исроил етти кунлик оташкесимдан сўнг Хон Юнисга юқори интенсив рейдлар ўтказишга эътибор қаратган.

Фаластин хавфсизлик манбаларига кўра, жума куни Исроил армияси Хон Юнис аҳолисини эвакуация қилиш ҳақида огоҳлантирувчи варақаларни ташлаган. Варақалар Хон Юнис ҳозирда "хавфли жанг майдони" эканлиги ҳақида огоҳлантирилиб, шаҳар шарқидаги ҳудудлар аҳолисидан Миср чегараси яқинидаги Рафаҳдан бошпана топишлари талаб қилинган.

Исроил ва ҲАМАС 24 ноябр куни гуманитар сулҳга келишиб олган эди. Жума куни эрталаб Исроил ХАМАСни сулҳ битимини бузганликда ва Исроил ҳудудига ўт очганликда айблаганидан сўнг, томонлар ўртасидаги жанглар давом этди.

18:16 2.12.2023

Исроил Ғазони бомбардимон қилмоқда, оташкесимни тиклаш музокаралари натижасиз бўлди

Бир ҳафталик оташкесим ортидан Ғазо узра яна тутун кўтарилди. Бўлгада портлашлар ва отишмалар овозлари эшитилмоқда.

Ҳамас билан бир ҳафталик сулҳни узайтириш бўйича музокаралар барбод бўлганидан сўнг, шанба куни Ғазода янгиланган жанглар иккинчи кунга чўзилди ва воситачилар Исроилнинг бомбардимон қилишлари жанговар ҳаракатларни яна тўхтатишга уринишларни мураккаблаштираётганини айтишди.

Сулҳ муддати тугаганидан кейин бир неча соат ичида Ғазо соғлиқни сақлаш расмийлари ҳаво ҳужумларида 109 киши ҳалок бўлгани ва ўнлаб кишилар яралангани ҳақида хабар берди.

Жангларнинг қайта бошланиши Ғазодаги озиқ-овқат, ёқилғи, сув ва дори-дармон танқислигини кучайтириб, инсонпарварлик вазиятини янада ёмонлаштириши мумкин.

Оташкесим келишуви етти кун давом этди. Унга биноан, Ҳамас 110 асирни, Исроил эса ўз турмаларидан 240 фаластинликни озод қилди.

Украина жабҳасида вазият ўзгаришсиз. Россия президенти Владимир Путин Россия қуролли кучларидаги ҳарбий хизматчиларнинг максимал сонини 170 минг кишига ошириш тўғрисидаги фармонни имзолаган.Айни пайтда Россияда ҳарбий ёшдаги эркакларни кўчада, метрода, савдо марказларида ушлаб, куч билан сафарбарликка жалб қилинаётгани ҳақида хабарлар олинмоқда.

Украинада уруш бошланганига бугун 647-кун бўляпти, Яқин Шарқдаги уруш эса иккинчи ойга қараб кетяпти.

Сулҳ муддати тугаганидан кейин бир неча соат ичида Ғазо соғлиқни сақлаш расмийлари ҳаво ҳужумларида 109 киши ҳалок бўлгани ва ўнлаб кишилар яралангани ҳақида хабар берди.

Исроил ва Ҳамас бир-бирини музокараларни бузишда айбламоқда. Оташкесимни тиклаш бўйича музокаралар натижасиз якун топди.

Исроил томонига кўра, Фаластин жангари гуруҳи сулҳ муддатини узайтириш учун озод қилиниши керак бўлган гаровга олинганларнинг янги рўйхатини тузишни пайсалга солмоқда.

Исроил армиясининг маълум қилишича, унинг қуруқлик, ҳаво ва денгиз кучлари эрталабдан бери анклавдаги "террор нишонлари" деб айтилаётган 200 дан нуқтага зарба берган.

Исроил армияси 2 декабр, шанба куни ўз Армияси Ғазодаги Ҳамас марраларига берилган ҳаво зарбалари тасвирларини эълон қилди.

Рейтер агентлиги видеолар суратга олинган жой ёки санани мустақил равишда тасдиқлай олмади.

Ҳамас билан бир ҳафталик сулҳни узайтириш бўйича музокаралар барбод бўлганидан сўнг, шанба куни Ғазода янгиланган жанглар иккинчи кунга чўзилди ва воситачилар Исроилнинг бомбардимон қилишлари жанговар ҳаракатларни яна тўхтатишга уринишларни мураккаблаштираётганини айтди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG