Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2025, Тошкент вақти: 14:00

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

16:29 19.10.2023

200 та юк машинасидаги ёрдам Ғазога йўл очилишини кутмоқда

Шимолий Синайдаги Қизил яримой жамияти раҳбари Холид Зайднинг маълум қилшича, 200 дан ортиқ юк машинасида 3 минг тонна инсопарварлик ёрдами бор.

Аммо, исроилликлар Ғазога ёрдам киритилишидан норози бўлмоқда. Улар ўз ҳукуматидан Ғазода гаровда қолаётган 200га яқин исроиллик озод қилинмагунча, бўлга қамалини давом эттиришни талаб қилмоқда.

Бунга қадар Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу, агар инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат, сув ва дори-дармондан иборат бўлса, бу юкни Ғазо бўлгасига киритишга Исроил қаршилик қилмаслигини билдирган.

16:17 19.10.2023

Миср Ғазога гуманитар ёрдам учун коридор очишини билдирди

19 октябрга ўтар кечаси Миср билдирган эълонга кўра, гуманитар ёрдам йўлаги Рафаҳ ўтказиш пунктидан ўтади.

Бунга қадар АҚШ президенти Миср томони Ғазога юк машиналарини киритишга рози бўлганини билдирган эди.

Байден, агар ХАМАС бу юкларни ўтказмаса ёки мусодара қилса, йўл яна ёпилишидан огоҳлантирган.

Хабарларга кўра, ҳозирча 20 тага яқин юк машинаси ўтказишга келишилган ва бу ҳаракат жума куни - Рафаҳдаги ўтказиш пункти юк машиналари қатновига ҳозирланганидан сўнг - бошланиши мумкин.

16:12 19.10.2023

Капитолийда Ғазони қўлловчилар норозилик акциясига йиғилди

АҚШ Конгрессининг Капитолийдаги биноси - Кеннон Хаусда Ғазо аҳолисини қўлловчилар норозилик акциясини ўтказди.

Норозилар Исроилдан Ғазо бўлгасидаги ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишни талаб қилишди.

Полиция бир неча ўн нафар намойишчини қўлга олди.

"Би-би-си" мухбирининг воқеа жойидан хабар қилишича, акцияни "Тинчлик учун яҳудийлар овози" номли сўлқанот ташкилот аъзолари ташкил қилган. Улар ўзларини анти-сионистлар ва геноцидга қарши курашчилар, деб аташади.

Исроил ва ХАМАС ўртасида 13 кундан буён давом этаётган уруш бошидан буён бу фаоллар минтақада ўт очишни дархол тўхтатишни талаб қилмоқда.

АҚШ матбуотининг хабар қилишича, 18 октябрь куни Капитолий тепаликларига 10 мингга яқин намойишчи йиғилган. Уларнинг қўлларида Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда "Исроил ҳукумати давом эттираётган фаластинликларнинг этник қирғини"ни тўхтатишни талаб қилувчи чақириқлар бўлган.

14:53 19.10.2023

Британия Бош вазири Риши Сунак Исроилга борди

Британия бош вазири Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан музокара учун Исроилга борди.

Сунак бу ташрифидан мақсад ХАМАС қуролли гуруҳининг ҳужумига учраган Исроилга ўз қўлловини намойиш қилиш эканини билдирди.

Сунак идораси тарқатган расмий баёнотга кўра, Бош вазир минтақа раҳбарларига Исроил ва Фаластинда бой берилган қурбонлар учун ўз ҳамдардлигини билдиради ҳамда бу урушнинг кенг ёйилиши олдини олиш учун зарур барча чораларни кўришга чақиради.

Исроилдан сўнг Риши Сунакнинг минтақадаги қўшни давлатларга бориши ҳам кутилмоқда.

Сунакка ҳамроҳлик қилаётган Британия Ташқи ишлар вазири Жэймс Клеверли эса Миср, Туркия ва Қатарга бориб, уч кун давомида ушбу низони ҳал қилиш ва тинч ечим топиш йўлларини муҳокама қилиши айтилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG