Линклар

Шошилинч хабар
01 июл 2025, Тошкент вақти: 05:17

Вазир Озодбек Назарбековнинг "Илҳом" театри ўз жойида қолади деган ваъдаси тасдиғини топмади


12 февраль куни "Илҳом" театри тақдири бўйича Тошкентда махсус матбуот анжумани ўтказилди.
12 февраль куни "Илҳом" театри тақдири бўйича Тошкентда махсус матбуот анжумани ўтказилди.

“Илҳом” театри камида бир ярим йилга ўз жорий биносидан кўчириладиган бўлди.

Бу эса¸ 11 февраль куни Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков Instagramдаги расмий саҳифаси орқали жамоатчиликка берган ваъдага зиддир.

"Ўзбекистон театр санъатининг ташриф қоғози саналган бу театр ўзининг 45 йиллик тўйини саргардонликда ўтказади. Театрнинг асосий муаммоси эса ҳал бўлмади"¸ деб хабар берди 12 февраль куни театрнинг ўзи жойлашган бинодан чиқариб юборилиши ҳақида бўлиб ўтган матбуот анжуманига борган Озодлик мухбири.

Тадбирда сўзга чиққан бинонинг янги эгаси Ofelos plaza МЧЖ вакили Ольга Шаврина театр жойлашган бино таъмири бир ярим-икки йилга чўзилиши ва шу муддат ичида театр ҳозирги жойини тарк этиши лозимлигини билдирди.

Театр жамоасининг «Бу мумкин эмас»¸ «Бу театр учун ўлимни билдиради. Бизга уч ой дейишган эди» деган гапини Ольга Шаврина эътборсиз қолдирди.

Янги мулкдорнинг «Биз сизни чиқариб юбормоқчи эмас эдик»¸ деган гапи театр раҳбари Борис Гафуровниг жиддий эътирози билан қаршиланди.

Гафуров театр жамоасидан бинони апрелга қадар бўшатишни сўралган ҳужжатни барчага кўрсатиб¸ муассисни иккиюзламачиликда айблади.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева "Илҳом" театрига янги бино қидирилаëтганини айтди.

Матбуот анжуманида савол берган журналист Алексей Волосевич «Бино 2017 йилда ким томонидан ва қайси шаклда сотиб олинди? Ширкат таъсисчиси подполковник Неъматулло Ҳайдаров ким? Унинг Давлат солиқ қўмитасининг собиқ раҳбари генерал Парпиевга қандай алоқаси бор? деган саволни берди.

Бу ва бошқа саволларга бинонинг янги эгаси Ольга Шаврина жавоб бера олмади.

«Театр устига бизнес маркази кўтаришмоқчи экан. Қурилиш таъсисчиларининг ҳолатига ачиндим»¸ дейди "Илҳом" театрини сақлаб қолиш бўйича матбуот анжуманида қатнашган журналист Нигора Умирова.

"Илҳом" ўзи жойлашган бинодан чиқариб юборилиши ҳақида 7 февраль куни чиққан хабар ортидан таниқли санъаткор ва оддий томошабинлар ижтимоий тармоқларда театрни сақлаб қоламиз #saveilkhom деган хештег остида тадбир бошланган эди.

Бу хештег остида таниқли актерлар Сейдулла Молдаханов¸ режиссëр Темур Бекмамбетовлар билан бир қаторда Ўзбекистон президентининг қизи Саида Мирзиëева ҳам "Илҳом" театрини “хафа қилдириб қўймаймиз” дея ўз Telegram каналида муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқлардаги норозилик ортидан Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков 11 февраль куни театрга бориб¸ директор билан учрашувда "театрни жорий биносида сақлаб қолиш" ҳақида ваъда берган эди.

Тошкентдаги Shodlik Palace меҳмонхонаси "Ofelos Plaza" МЧЖга сотилиши ортидан¸ Озодлик ихтиëридаги ҳужжатга кўра¸ 7 февраль куни янги мулкдор меҳмонхона пастки қавати ва ертўласида фаолият юритиб келаётган театр жамоасидан бинони апрелга қадар бўшатишни сўраган.

Озодлик билан11 февраль кунги суҳбатда ўзини СП ООО “Ofelos plaza” фирмаси раҳбари Неъматулло Ҳайдаровнинг ўринбосариман" деб таништирган шахс "Илҳом" театри бинодан чиқиб кетсин. Мулк бизники!" дея билдирган эди.

"Илҳом" театри 1976 йилда "Ёш театрларнинг экспериментал студияси" номи билан тузилган бўлиб, Совет Иттифоқи ҳудудида ҳукуматга тегишли бўлмаган илк мустақил театрдир.

XS
SM
MD
LG