Линклар

Шошилинч хабар
08 июл 2020, Тошкент вақти: 16:39

Ҳарбий прокурор генерал Ҳаёт Шарифхўжаевга умрбод қамоқ жазоси сўради


МХХ раисининг собиқ муовини Ҳаёт Шарифхўжаев

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида ўтаётган ёпиқ маҳкамада прокурор суддан генерал Ҳаёт Шарифхўжаевни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўради.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган суд жараёнидан хабардор адлия тизими ходимларидан бирининг айтишича, прокурор умрбод қамоқ жазосини суднинг 21 январь кунги мажлисида сўраган.

Айни хабарни Ички ишлар вазирлигининг матбуотга маълумот бериш ваколати йўқлиги учун исми сир сақланиш шарти билан гапирган юқори мартабали зобити ҳам тасдиқлади.

Шу пайтгача бу зобит берган маълумотлар¸ жумладан собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодиров қўлга олингани ҳақидаги хабар кейинчалик расман ўз тасдиғини топган эди.

52 яшар МХХ генерали Ҳаёт Шарифхўжаев, адлия тизими ходимига кўра, "мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш", "жиноий гуруҳ тузиш", "товламачилик", "қийноқлар қўллаш", "бегуноҳ инсонларни жавобгарликка тортиш" сингари қатор жиноятларда айбланмоқда.

МХХ шахсий таркиб хавфсизлигини таъминловчи назорат хизматининг собиқ бошлиғи Ҳаёт Шарифхўжаев ўтган йил, 30 мартда Тошкент шаҳар Чилонзор туман солиқ департаменти (СВЖЖДЛҚКД) собиқ бошлиғи Зиёдулла Иноғомовнинг берган кўрсатмаси асосида ҳибсга олинганди.

Айни куннинг ўзида ДХХ генералининг Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги ҳовлиси ва собиқ турмуш ўртоғининг Тошкентнинг Бешёғоч даҳасидаги квартирасида тинтув ўтказилган.

Ҳаёт Шарифхўжаев охирги тўрт йил ичида икки марта ҳибсга олинди.

Дастлаб, 2015 йил баҳорида коррупция ва давлат маблағларини ўзлаштиришда гумонланган Ҳаёт Шарифхўжаев устидан тергов иши қўзғатилган, ўша пайтда унинг ҳибсга олингани хабар қилинган, лекин қачон қўйиб юборилгани номаълум қолган эди.

2015 нинг ёзида Ҳаёт Шарифхўжаев эгаллаб турган лавозимдан олингани маълум бўлди.

Генерал Шарифхўжаев ва унинг укаси, эндиликда МХХ собиқ полковниги Жавдат Шарифхўжаев Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовани "жазолаш маъракаси" бошида турган мулозимлар сифатида кўрилади.

2013 декабрида Ўзбекистон собиқ президентининг қизи Гулнора Каримова Туркиянинг “Ҳуррият” нашрига берган интервьюсида Ҳаёт ва Жавдат Шарифхўжаевларнинг коррупцияга арлашганини ҳақида гапирган эди.

Сал ўтиб Гулнора Каримова Bilan журналига берган интервьюсининг тўлиқ варианти деб тақдим қилинган матнда ҳам МХХ раисининг ўринбосари Ҳаёт Шарифхўжаевнинг коррупцион олди-бердиларини “фош қилинади”.

Ҳаëт Шарифхўжаевнинг укаси Жавдат Шарифхўжаев 2016 йилда мансаб вазифаларини суиистеъмол қилиш, коррупция ва яна қатор жиноятларда айбдор деб топилиб, 16 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Ҳаëт Шарифхўжаев Ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллиги муносабати билан “Шон-шараф” ордени билан тақдирланган.

Икки оиласидан тўрт ўғли ва бир қизи бор.

Шарҳларни кўринг (10)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG