Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:47

Ғузорда қайнона 26 яшар келини ва 2 яшар неварасини чавақлаб ташлаганликда гумон қилинмоқда


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Қашқадарё вилоят, Ғузор туман, Янгикент қишлоғида ёши 50 ошган қайнона 26 яшар келини ва 2 га тўлмаган неварасини чавақлаб ўлдирганликда гумон қилиниб, ҳодиса юз берган кун - 28 августда ҳибсга олинди.

Икки ғузорликнинг бир-биридан мустақил равишда Озодликка билдиришича, "туманнинг Янгикент қишлоғида яшовчи А.А. келини Р. Э. ва унинг ҳали иккига тўлмаган ўғли А.ни ўлдириб, жасадларни келини хонасидаги кўрпа ичига ўраб қўйган".

(Озодликка мақтуллар ва қотилликда гумонланаëтган аёл исми-шарифи маълум - таҳр.)

Терговни олиб бораётган прокуратура гуруҳига яқин манбанинг айтишича, воқеа 28 август тонгида Янгикент қишлоғида, қотилликда гумон қилинаётган аёлнинг хонадонида юз берган.

Қурбонларнинг Озодлик суҳбатлашган яқинларига кўра, қотилликка ўгай қайнона ва келин ўртасидаги "оилавий жанжал" сабаб бўлиши мумкин.

Дастлаб бу ҳақда Озодликка Telegram орқали хабар йўллаган қурбонлар яқинларидан бирининг (эркак киши) маълум қилишича, ёши 50 дан ўтган қайнона ва икки йил муқаддам бу хонадонга келин бўлиб тушган 26 яшар келин ўртасида тез-тез жанжал бўлиб турган.

Воқеа тафсилотларини обдон ўрганганганини айтган йигитга кўра, у қайнона тунги 2-3 ларда келини ва сўнгра унинг ҳали иккига тўлмаган ўғлини чавақлаб ташлаганига ишонч ҳосил қилган:

Оилада бир нечта ўғил бор эди. Р. опанинг эри Москвага ишлагани кетганди. Р. нинг қайнонаси унга ўгай қайнона, яъни эри қайнонасига ўгай ўғил эди. Келинини уйга сиғдирмас эди. Орада жанжал чиқиб, кечаси 2-3 лар орасида қайнона Р. опани ва ўғли А.ни чавақлаб ташлапти. Р. опанинг танасида пичоқ емаган жойи қолмаган. Кейин болачасини ҳам ўлдириб, уларнинг устини кўрпача билан ёпиб қўйган”.

Қурбонларнинг қотиллик тафсилотидан воқиф бўлган яқинларидан яна бирининг маълум қилишича, қайнона айни куннинг ўзида маҳалла раиси ёнига бориб, келини ва неварасини хоналарида ўлик ҳолда топганини айтган:

"Аёл маҳалла раисининг ёнига бориб, "келиним ва неварам тушликкача хонасидан чиқмади, кириб қарасам, иккаласиям ўлиб ётипти" деган. Ўша куни уларнинг уйини милиса ва прокуратура босди".

Прокуратурадаги тергов гуруҳига яқин манбанинг айтишича, сўроқ-жавоблар натижасида айни куннинг ўзида қайнона ва қайнота қўлга олинади ва тергов пайтида қайнона қотиликка иқрор бўлади.

Қонли ҳодисани тасдиқлаган Ғузор туман прокуратураси навбатчиси амалиёт тафсилотини ошкор этолмаслигини билдирди.

Терговни олиб бораётган гуруҳга яқин манбанинг айтишича, қотилликка иқрор бўлган А.А. Ғузор туманидаги ИИБ изоляторига олиб кетилган.

Тергов жараёнининг бир неча ой давом этиши мумкинлиги кутилмоқда.

Бу Қашқадарё вилоятида сўнгги пайтларда қайдга олинаётган илк қотиллик эмас: 20 апрелда Қамаши туманининг Баландчайла қишлоғида 16 яшар болани ўлдиришда айбланиб, унинг синфдоши ҳисбга олинганди.

XS
SM
MD
LG