Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:57

Франция президенти “сариқ нимчалилар”га жавоб тайёрламоқда


Шанба куни норозилик намойишчилари Макроннинг иқтисодий сиёсатидан норози бўлиб, қаторасига тўрт дам олиш кунлари тошлар отди, автомобилларга ўт қўйди, дўконлар ва ресторанларга ҳужум қилди.
Шанба куни норозилик намойишчилари Макроннинг иқтисодий сиёсатидан норози бўлиб, қаторасига тўрт дам олиш кунлари тошлар отди, автомобилларга ўт қўйди, дўконлар ва ресторанларга ҳужум қилди.

Франция президенти Эммануэль Макрон душанба куни мамлакатга мурожаат қилмоқчи. У шу тариқа ўтган дам олиш кунлари Париж ҳаётини издан чиқариб юбораёзган “сариқ нимчали” намойишчиларни тинчлантириш ниятида.

Париж ва бошқа шаҳарлардаги ишчилар шиша синиқларини супириб-сидириб олишга киришди, ёниб кул бўлган автомобилларни шаҳар марказидан олиб чиқиб кетди. Ҳукумат намойишлар иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатганини айтди. Суд ҳокимияти эса талончилик ва полицияга ҳужум ҳолатларига қарши кескин чоралар кўрмоқчи.

Шанба куни норозилик намойишчилари Макроннинг иқтисодий сиёсатидан норози бўлиб, қаторасига тўрт дам олиш кунлари тошлар отди, автомобилларга ўт қўйди, дўконлар ва ресторанларга ҳужум қилди.

Елисей саройи вакили 2017 йилда сайланган президент Макрон душанба куни Париж вақти билан 20:00 да (Тошкент вақти билан соат 00:00 да) мамлакатга мурожаат қилишини айтди.

У душанба куни касаба уюшмалари, иш берувчи ташкилотлар ва сайланган маҳаллий раҳбарлар билан учрашади. Президент бутун Францияни эгаллаб олган тартибсизликларга қандай жавоб бериш йўлларини изламоқда. Тартибсизликлар касаба уюшмалари билан анъанавий алоқа каналларини ҳам ишдан чиқарди.

Меҳнат вазири Мюриэл Пенико LCI телеканалига Макрон “аниқ ва тезкор” чораларни эълон қилишини айтди, лекин бу чоралар энг кам иш ҳақини оширишни ўз ичига олмайди.

Ҳукумат матбуот котиби Бенжамин Гривео реал бўлмаган нарсаларни кутмаслик кераклигини айтди.

Намойишчилар ҳукуматнинг баёнотларидан қониқмагани учун мамлакат бўйлаб йўлларни тўсишни давом эттирмоқда ва курашишга ваъда бермоқда.

Парижда Эйфель минораси, бир қанча музейлар ва универмаглар ёпиб қўйилди. Молия вазири Бруно Ле Мэр намойишлар иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатаётганини айтди.

Ҳокимият идораларига кўра, шанба куни Франция бўйлаб норозилик намойишларида 136 минг киши, Парижда эса 10 минг киши иштирок этди. Улардан 1709 киши ҳибсга олинди. 100 ошиқ киши ҳамон ҳибсхоналарда қолмоқда.

XS
SM
MD
LG