Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 03:24

Трамп маъмурияти Эронга қарши ҳарбий режа тузмоқда


АҚШ мудофаа вазири Патрик Шанаҳан ўтган ҳафта президент Доналд Трампнинг хавфсизлик масалалари бўйича етакчи маслаҳатчилари йиғинида режаларини ошкор қилгани айтилмоқда.

“The New York Times” газетаси хабарига кўра, Оқ уй маъмурияти Эроннинг АҚШ қўшинларига ҳужум қилиши ёки ядро қуроллари бўйича ишини жадаллаштириши олдини олиши учун Яқин Шарққа 120 минг ҳарбий хизматчисини жойлаштириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Маъмуриятнинг исми сир қолишини истаган вакилларига таянган газетанинг 13 майда ёзишича, Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шанаҳан ўтган ҳафта Доналд Трампнинг хавфсизлик масалалари бўйича етакчи маслаҳатчилари йиғинида режаларини баён қилган.

Бир қанча режалар кўриб чиқилган ва “120 минг ҳарбий хизматчини жойлаштириш энг мақбул қарор сифатида кўрилган ва уни бажариш учун бир неча ҳафта ёки ой талаб этилади”, дейилади “The New York Times” хабарида.

Хабарга кўра, режада Эронга қуруқликдан бостириб кириш кўзда тутилмайди.

Вазият таранглашуви

Оқ уй ва Пентагон расмийлари Вашингтон билан Теҳрон ўртасидаги муносабатлар тобора кескинлашаётган пайт чоп этилган ушбу хабарга ҳозирча изоҳ бермади.

Ўтган ҳафта Вашингтон Форс кўрфазига учоқ ташувчи кемалар ва бомбардимон қилувчи учоқларнинг жанговор гуруҳини жойлаштиришини эълон қилган эди. АҚШ расмийларига кўра, бундан мақсад Эрондан АҚШ ва унинг минтақадаги иттифоқчиларига бўлаётган “очиқ” таҳдидга қарши туришдир.

Теҳрон Вашингтонни “психологик уруш” олиб бораётганликда айбламоқда.

АҚШ 2015 йили Эрон ядровий дастури бўйича имзоланган халқаро битимда олган мажбуриятларидан воз кечди. Битимга кўра, Эрон дунёнинг етакчи давлатлари билан санкцияларни енгиллатиш ҳисобига ядро дастурини чеклашга рози бўлган эди.

Қўшма Штатлар бир йил олдин бу келишувдан чиқиши ортидан Эронга қарши янада кескин санкциялар жорий қилди.

Трамп битимдан чиқаётиб, унинг шартлари Эрон ядро қуролларини ишлаб чиқиши олдини оладиган даражада қаттиқ эмаслигини ҳамда унга Эроннинг ракеталар дастури ёки минтақадаги жангариларни қўллаб-қувватлаётгани киритилмаганини айтган эди.

Эрон исёнчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаётганини рад этиб ва ядро дастури фақат тинч энергетика мақсадларига мўлжалланганини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG