Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:54

А. Мансур: Террор ҳужумини хорижда радикаллашган ўзбеклар қилмоқда


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур Нью-Йоркдаги террор хуружини кескин қоралади. Озодлик билан суҳбатда мулозим бундай ҳужумни содир этаётган ўзбекистонликлар мамлакат ичкариси эмас, ташқарисида радикаллашган, деган фикрни билдирди.

Диний идора мулозимига кўра, йиллар давомида ҳукумат радикал гуруҳларга қарши кескин курашиб келмоқда ва ўзбекистонликларнинг мамлакат ичкарисида радикаллашувига “ҳеч қандай шароит йўқ”.

Мулозим кейинги йилларда хорижда террор ҳужумини содир этаётган ўзбекистонликларни “хориждаги турли гуруҳларнинг тузоғи”га тушиб қолаётганлар, деб атади ва бунинг сабабини ўзбек миллатининг зеҳниятига боғлади.

- Бизнинг халқимиз содда ва бирор ишга киришса, бутун борлиғи билан киришиб, берилиб кетади. Шу боис, четга чиққан ёшларимиз шунақа гуруҳларнинг тузоғига тушиб қолаяпти, деб ўйлайман. Шунинг учун, хорижда юрганлар ҳар-хил гуруҳлар таъсиридан эҳтиёт бўлишлари лозим, - деди Диний идора мулозими.

А. Мансур: Терор ҳужумини қилаётган ўзбеклар хорижда радикаллашмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:01 0:00
Бевосита линк

31 октябрда Нью-Йорк шаҳрининг Қуйи Манҳеттен минтақасида 29 ёшли Ўзбекистон ватандоши Сайфулло Ҳабибуллаевич Соипов террор ҳужумини содир этди.

Ҳужумда 8 одам ўлди, 10дан ортиқ одам ҳам жароҳатланди.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, ҳодиса жойида қўлга олинган гумондор шахс Қўшма Штатларга 2010 йилда борган Сайфулло Ҳабибуллаевич Соипов исмли 29 яшар Ўзбекистон ватандошидир.

Полициянинг айтишича, кирага олинган автоулов мактаб автобусига бориб урилишидан олдин велосипед ҳайдовчилари ва пиёдаларни устига юрган.

Сўнгра Соипов қўлида пэйнтбол қуроли ва пневматик тўппонча билан воқеа жойидан қоча бошлаган. Полиция уни қорнидан яралаб, ҳибсга олган.

NBCNewYork.com намойиш этган видеода Соиповнинг қўлида кўринишидан пэйнтбол қуролини тутган ҳолда автомобиль йўлидан югуриб бораётгани кўринади.

Бу АҚШда автоуловни одамлар устига ҳайдаш йўли билан амалга оширилган биринчи террор ҳаракати бўлди. Бунга қадар бундай ҳужумлар Европанинг қатор давлатларида амалга оширилган эди.

Бундан ташқари, бу ҳужум Нью-Йоркда 2001 йил, 11 сентябрида Жаҳон Савдо марказининг эгизак бинолари қулаганидан бери амалга оширилган энг қонли ҳужум, деб баҳоланмоқда.

XS
SM
MD
LG