Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:43

Фермер ўзи билан шартнома қилган деҳқоннинг 17 гектар сабзисини ҳайдаб ташлади (ВИДЕО)


Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги “Ҳосилот ҳосил” фермер хўжалиги раҳбари деҳқонга ижарага берган еридаги етилган 17 гектар сабзини шудгор қилиб ташлади.

Ижарачи деҳқон бу ерни ўтган йилнинг августида 14 миллион сўмга фермердан ижарага олганини айтар экан, фермер ҳосилни териб олиш учун сўралган беш кун беришга рози бўлмаганини таъкидлайди.

Сабзи экилган “Гулистон” ҳудуди раҳбари, деҳқон ерни бўшатмагани оқибатида ерни пахтага тайёрлаш кечиккани сабаб, ҳайдаб ташланганини айтди.

Фермер хўжалиги раҳбари Озодлик саволларига жавоб беришдан бош тортди.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшайдиган 43 яшар Одилжон Роҳаталиевнинг айтишича, у 2019 йилнинг август ойида “Ҳосилот ҳосил” фермер хўжалиги раҳбаридан 20 гектар ерни оғзаки шартнома асосида ижарага олган:

Ёлвориб сўрасам ҳам ағдартириб ташлади.


- Мен банкдан уйимни гаровга қўйиб 280 миллион сўм қарз олиб, деҳқончилик қилганман. Мен фермерга, об-ҳаво ёғингарчилик, ёмғир-қор ёғиб ётибди, ер лой, беш-ўн кун сабр қил, пахтанг кечикса ўзим шудгор қилиб, ўзим эктириб бераман деб ёлвориб сўрасам ҳам¸ 28 январь куни 7 гектарини, куни кеча эса 10 гектарини ағдартириб ташлади.

Деҳқоннинг ҳайдаб ташланган сабзи даласи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:10 0:00

Фермернинг айтишича,у ёлланма ишчиларни шийпонга олиб келиб, ернинг етилишини кутиб турган:

- Кўзини олдида қирқта одамни шийпонга ётқизиб, уларга икки маҳал иссиқ овқат қилиб қўйганман. Ерга кириб бўлмайди, ҳаммасини кўриб турибди, беш кун вақт бермади. Шунча қилган меҳнатим увол бўлди. Тахминан 500-600 тонна сабзи тупроқ остида қолди.

Фермер туманнинг “Гулистон” ҳудуди раҳбари Руслан Ибраев 28 январь куни унга сабзини йиғиштириб олиш учун 15 февралгача муҳлат бергани, лекин ўша куннинг ўзида 3 гектарини ҳайдаттириб ташлаганини қўшимча қилди:

Наҳот шунча сабзини увол қилишга уларнинг виждони йўл қўйди?


- Шунча меҳнат, шунча харажат. Банк уйимни бўшатиб қўйишни талаб қилаяпти, ҳар куни ўнлаб ишчи қари онамнинг олдига бориб, иш ҳақларини беришимни талаб қилаяпти. Уларга иш ҳақини сабзини сотиб беришимни айтган эдим. Наҳотки беш-ўн кун сабр қилишнинг имкони йўқ эди, наҳот шунча сабзини увол қилишга уларнинг виждони йўл қўйди?

Одилжон Роҳаталиевга кўра, сабзи узишни 11 январда бошлаган, лекин ёғингарчилик сабабли вақтинча тўхтатиб туришга мажбур бўлган.

Деҳқоннинг сабзи даласи
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:32 0:00

“Ҳосилот ҳосил” фермер хўжалигининг раҳбари Лазиз Абдулазизов Озодлик саволларига жавоб беришдан бош тортиб, алоқани узиб қўйди.

“Гулистон” ҳудуди раҳбари Руслан Ибраев ижарачи шартнома қоидасига амал қилмагани учун сабзи ҳайдаб ташланганини айтди:

Бу одамга роса ол, ол, деб айтдик, лекин орқага суриб юраверди.


- Биз у йигитга октябр ойигача ерни берган эдик. Ноябрда ҳам бўшатмади, декабрда ҳам. Ҳамма жуда нари борса декабргача йиғиштириб олади ҳосилини, лекин бу одам январда ҳам сабзисини олмади. Бу пахта экиладиган ер. У кузда ҳайдалиши, қишда бир совуқ ейиши керак. Бўлмаса ер хамирга ўхшаб берч бўлиб қолади. Бу одамга роса ол, ол, деб айтдик, лекин орқага суриб юраверди. Кейин январнинг охирида ҳайдаб ташлашга мажбур бўлдик.

Ўзбекистонда деҳқон ва фермерларнинг етилган экинларини бузиб ташлаш ҳолатлари кузатилади.

Жумладан, 2019 йилнинг май ойида Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманидаги собиқ ''Бахтибек Исоқов” фермер хўжалигининг ҳокимлик билан шартнома асосида экилган 2 гектар майдондаги карам, пиёз ва сабзиси 27 март куни бузиб ташланган эди.

Наманганда жорий йилнинг апрель ойида пахтани кўпайтириш мақсадида юзлаб гектар полиз экинлари ва сабзавот бузиб ташланган эди.

2017 йилнинг апрелида эса, Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида томорқага кунгабоқар эккан икки фермернинг ери ҳайдаб ташланди.

XS
SM
MD
LG