Линклар

Шошилинч хабар
02 август 2021, Тошкент вақти: 17:47

Чехияда торнадо бир неча аҳоли пунктини вайрон қилди


Торнадо хуружига учраган Грушки қишлоғида ишлаётган қутқарувчилар, 2021 йил 24 июни

Чехия жанубий-шарқидаги камида еттита аҳоли пункти бу мамлакатда камдан-кам кузатиладиган табиий офат – торнадо туфайли катта зарар кўрди. Торнадо оқибатида камида 150 киши жабрланган, аҳоли орасида қурбонлар бор.

Момақалдироқли жала чоғида юзага келган қуюн ўнлаб биноларни вайрон қилган. Гувоҳларга кўра, торнадо Грушки қишлоғининг бир қисмини “ер билан яксон этган” – у ерда биноларнинг фақат деворлари қолган, холос. Табиий офат туфайли қўшни аҳоли пунктларига ҳам жиддий зарар кўрган, машҳур Валтице саройига ҳам шикаст етган.

Торнадо чоғида қанча одам жароҳат олгани ва қурбон бўлгани ҳозирча номаълум – ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар жабр кўрган жойларнинг барчасига ҳам боролган эмаслар, вайроналар остида одамлар қолаётган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Табиий офат рўй берган ҳудудга қўшни Австрия ва Словакиядан ҳам ўт ўчирувчилар йўлланган, торнадо оқибатларини бартараф этиш учун ҳарбийлар ҳам жалб этилиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти.

XS
SM
MD
LG