Линклар

Шошилинч хабар
29 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:32

Бухородаги бузилишлар: Ҳукумат ЮНЕСКОга берган ваъдасини бузди - Eurasianet


Бухоро марказидаги бузилишлар. Март, 2024
Бухоро марказидаги бузилишлар. Март, 2024

Ўзбекистон ҳукумати Бухоронинг тарихий ҳудудида бузиш ва қуриш ишларини олиб бормаслик юзасидан ЮНЕСКОга берган ваъдасини бузган.

Бу ҳақда Eurasianet нашри ЮНЕСКО вакилига иқтибосан ёзди.


Нашрга кўра, расмий Тошкент ЮНЕСКО мурожаатларини эътиборсиз қолдириб келмоқда.

Бухородаги туристик марказ макети
Бухородаги туристик марказ макети


ЮНEСКОнинг билдиришича, Ўзбекистон ҳукумати бош режа бўйича қўшма келишувга қадар Бухоро шаҳрининг тарихий ҳудудида бузиш ва қурилиш ишларини олиб бормаслик ҳақида ваъда берган.

ЮНЕСКО вакили Eurasianet сўровига йўллаган жавобида ҳали Ўзбекистон бош режани тақдим қилмаганини айтган.

«ЮНEСКОнинг тушунишича, ишлар 2024 йил сентябрига якунланади», дейилади ташкилот жавобида.

Eurasianet нашрининг ЮНEСКО матбуот котибининг ёзма жавобидан иқтибос келтиришича, ўган йил декабрида Бухоро тарихий ҳудудини 2023-2028 йилларга мўлжалланган бошқарув режаси лойиҳаси тақдим этилган. Ушбу режа ҳали ҳам ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитасининг маслаҳат органи ICOMOS томонидан кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати берган ваъдаларни қўпол равишда бузган ҳолда йил бошида Бухоронинг тарихий қисмига туташган буфер зонадаги биноларни бузишни бошлаган ва бу фаолларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Бу 326 минг квадрат метр майдонни қамраб оладиган ҳамда ўнлаб биноларни бузиб ташлаш кўзда тутилган ҳукуматга тегишли «Боқий Бухоро» лойиҳасини амалга ошириш бошланганини билдиради.

Бузилган бинолар ўрнида бир вақтнинг ўзида минглаб сайёҳларни қабул қила оладиган кўп қаватли меҳмонхоналар қурилиши мақсад қилинган.

Ҳукумат Бухоро Туризм марказини барибир қурмоқчи. Бухороликлар қарши
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:09 0:00


ЮНEСКО 8 февраль куни Ўзбекистонга ушбу лойиҳа бўйича режаларини тушунтиришни сўраб мурожаат йўллаган бироқ ҳали жавоб олмаган.

Марказий Осиё тарихий маданий меросини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи «Аlerte Heritage» нодавлат ташкилоти «Боқий Бухоро» ташаббусини кескин танқид қилиб келади.

“Эълон қилинган лойиҳа ҳар жиҳатдан ҳалокатли, энг аввало дизайни хато. Бундай лойиҳалар Лас-Вегас ёки Макаода қизиқарли кўриниши мумкин. Аммо Бухоронинг тарихий ўзагига сохта «Шарқ» кўринишини тиқиштиришга уриниш маҳаллий аҳоли ва сайёҳларни фақат қўрқитиши мумкин”, деб ёзди Аlerte Heritage Фейсбукдаги саҳифасида.

Бухоро ўз мақомига кўра шошилинч ўзгаришлардан муҳофазаланган. Бухоронинг Шайбонийлар даврига оид илғор меъморчилик намуналари ва ўзига хос ландшафти эътироф этилган ҳолда 1993 йилда шаҳар ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган.

Бухородаги бузилишлар ҳақида ёзган фаоллар босим остида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:05 0:00


Бироқ расмийлар Бухоро инфратузилмаси совет давридан қолганини важ қилиб, сайёҳлар эҳтиёжларини қондириш учун такомиллаштириш зарурлигини таъкидламоқда, деб ёзади Eurasianet.

Мамлакат раҳбарияти бу борада ҳозирча ҳеч қандай баёнот бергани йўқ.

Форум

XS
SM
MD
LG