Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:12

Бухоролик тадбиркор вилоят ҳокимлигини унга тегишли фабрика биносини тортиб олганликда айблади (ВИДЕО)


Бухоролик тадбиркор Раҳим Ходжаев вилоят ҳокимлигини у хусусийлаштириб олган "Бухоро трикотаж фабрикаси" биносини тортиб олганликда айблади.

Тадбиркорнинг 11 июнь куни Озодликка арз қилишича, Бухоро вилоят ҳокимлиги унинг қонуний йўллар билан хусусийлаштириб олган фабрика биносини бошқа тадбиркорларга хатлаб берган.

Раҳим Ходжаевнинг иддао қилишича, вилоят ҳокимлиги Олий Суднинг Бухоро шаҳри, Жўйбор кўчасида жойлашган трикотаж фабрикаси биносига эгалик бўйича унинг фойдасига чиқарган ажримини ҳам тан олмаётир.

Хусусийлаширилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ходимига кўра, Раҳим Ходжаев мулкка эгалик қилишда меъёрий талаблар ва мажбуриятларни бажармаган.

Бинонинг янги эгалари эса, Озодлик билан суҳбатда фабрика биносининг буткул яроқсиз ҳолга келганини билдирди.

1990 йилда ишга туширилган "Бухоро трикотаж фабрикаси" орадан тўрт йил ўтиб касодга учраган ва фабриканинг 2000 га яқин ишчиси ишсиз қолган эди.

Мулк эгасининг ўзгариши

58 яшар Раҳим Ходжаевнинг айтишича, у 1994 йилда банкрот ҳолига келган фабрикани 2014 йилга қадар 1 миллион АҚШ долларига яқин маблағ сарфлаб, "корхона ишлаб чиқариш фаолиятини қайтадан тиклаш учун инвестиция кириш шарти билан" тўлалигича хусусийлаштириб олган.

- Дастлаб давлатнинг 32 ,2 фоиз улуши ва сўнгра қолганларини тўлиқ хусусийлаштириб олдик. Ва бизга давлат ордер берди. Шу давлат улуши билан тахминан 1 миллион долларга яқин сарфладим, - дейди тадбиркор.

Ўз сўзининг исботи ўлароқ Раҳим Ходжаев Озодликка хусусийлаштириш ҳужжатлари, битимлар ва кадастр ҳужжатларини йўллади.

Ходжаевнинг фабрика биносига эгалик ҳуқуқини берувчи шартнома
Ходжаевнинг фабрика биносига эгалик ҳуқуқини берувчи шартнома

Бироқ Раҳим Ходжаев "Бухоро трикотаж фабрикаси" вилоят ҳокими қарори билан 2018 йилда "Shofirkon Ekotextil" ширкати эгалари, тадбиркор ака-укалар Нодир ва Аъзам Муродовларга бериб юборилганини айтди.

"Shofirkon Ekotextil" ширкати асосий ҳиссадори Аъзам Муродов "Бухоро трикотаж фабрикаси" биноси қаровсиз қолганини билдирди.

Унга кўра, вилоят ҳокимлиги "сармоя киритиш шарти билан" фабрикани уларга хатлаб берган.

- Бу жой 15 йилдан бери ташландиқ ҳолатда турибди. Ўша ерда иш бошладик. Шу ерни минг кишига мўлжалланган фабрика қиламиз, 8 миллион доллар сармоя киритамиз, - деди Аъзам Муродов.

Кассация шикояти

Бухоролик тадбиркор хусусий мулки тортиб олинаётганидан шикоят қилади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:35 0:00
Бевосита линк

Раҳим Ходжаевнинг даъво қилишича, фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2018 йил, 19 июндаги ҳал қилувчи қарори ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилоят суди кассация инстанциясининг 2018 йил, 11 декабрдаги ажрими билан унга тегишли фабрика биноси тортиб олинган.

Тадбиркор ушбу ажримлар устидан Ўзбекистон Олий Суди фуқаролик ишлари бўйича Судлов Ҳайъатига шикоят аризаси киритади.

2019 йилнинг 11 мартида Судлов Ҳайъати назорат тартибида дастлабки икки суд инстанцияси ажримини бекор қилади.

Судлов Ҳайъатига кўра, дастлабки икки суд ажримлари мулкдорнинг "ҳуқуқ ва манфаатига путур етказган".

Олий Суд 11 мартда чиқарган ажрим
Олий Суд 11 мартда чиқарган ажрим

"Мулкдордан мулк қийматини тўламасдан туриб, мулкини олиб қўйиш қонун талабларига зид эканлигига эътибор бермаган", дейилади Олий Суд ажримида.

Бироқ, тадбиркор Раҳим Ходжаев вилоят ҳокимлигини Олий суд ажримини эътиборга олмаётганликда айблади.

Айни масала юзасидан Озодлик Бухоро вилояти ҳокимлигидан изоҳ ололмади.

Бироқ, Хусусийлаширилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг ўзини таништирмаган ходимига кўра, Раҳим Ходжаев мулкка эгалик қилишда меъёрий талаблар ва мажбуриятларни бажармаган.

"Бухоро вилоятида 3209 та ҳозиргача объект хатловдан ўтказилган. Бўш турган аввал хусусийлаштирилган объект негизида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш таклифини билдирмаган 1226 та мулкдорнинг рўйхати солиқ органларига тақдим этилиб, уларга нисбатан солиқларни оширилган ставкалар бўйича ҳисоблаш чоралари кўрилди. Раҳим Ходжаев берилган имкониятдан унумли фойдаланиш ўрнига бир неча йиллардан буён ўзига тегишли бинодан фойдаланмасдан келган," деди мулозим.

Қонун нима дейди?

Ўзбекистон Сенати 2012 йил 30 августда хусусий мулкка оид Қонунни маъқуллаган.

"Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги қонуннинг 24-моддасига кўра, "давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида вужудга келган хусусий мулк дахлсиздир".

"Хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайди" дейилган Қонунда.

XS
SM
MD
LG