Европа Иттифоқининг иддао қилишича, Лукашенко Беларусга қарши санкциялар жорий этгани учун Брюсселдан ўч олиш мақсадида мигрантларни мамлакатга келтириб, сўнгра ғарбий чегараларга йўллашга буйруқ берган.
Беларуснинг Европа Иттифоқи билан чегарасида нималар бўляпти? (ФОТО)
Беларуснинг Европа Иттифоқи давлатлари – Польша, Латвия ҳамда Литва билан чегараларида юзлаб одам бир неча ҳафтадан бери қолиб кетяпти. Минтақада инқироз сўнгги ойларда зўраймоқда: Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва Африкадан келган минглаб мигрантлар Беларусь ҳудуди орқали ЕИга ноқонуний ўтишга уринмоқда...

13

14

15
Лукашенко ҳукумати чегарада инқироз яратганини инкор этмоқда ва мигрантларни ўз ҳудудига киритмагани ва уларни бошпана сўраб ариза бериш имкониятидан маҳрум этаётгани учун ЕИ мамлакатларини инсон ҳуқуқларини бузишда айблаяпти.
Фото: Мигрантлар Гродно вилоятидаги Беларусь-Польша чегарасида, 2021 йил 9 ноябрь
Фото: Мигрантлар Гродно вилоятидаги Беларусь-Польша чегарасида, 2021 йил 9 ноябрь

16
Гродно вилоятидаги Беларусь-Польша чегарасида турган мигрантларга маҳаллий Қизил хоч ташкилоти ҳамда Беларусь Республика кенгаши орқали етказилган инсонпарварлик ёрдами улашилмоқда, Беларусь 2021 йил 10 ноябрь.