Линклар

Шошилинч хабар
18 сентябр 2019, Тошкент вақти: 03:39

Банк ходимлари аҳоли қайтармаган кредитни ўз ойлигидан тўлашга мажбурланмоқда


Eltuz.com Карикатура. Ўқитувчиларга маош ўрнига жўжа бериляпти

Сирдарë вилоятида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳолига 2018 йили тарқатилган кредитлар қайтарилмагани учун банк ходимларига чора кўрилди. Ишдан айрилишни истамаган банк ходимлари ўз ойлигидан “аҳоли қайтармаган кредит суммаларини ëпаëтганидан” шикоят қилишди.

Ишдан ажраш эҳтимоли боис шахси сир қолишини сўраган Сирдарëдаги "Микрокредитбанк" ходимининг Озодликка 7 март куни айтишича¸ президент топшириғи билан тарқатилган кредитлар қайтарилмаëтгани учун айбдорлик банк ходимлари зиммасига юклатилган.

"Агар кредитлар ëпилмаса¸ ишдан бўшатамиз¸" деб таҳдид қилишди. Ишсиз қолмаслик учун кредитларни ўз ойлигимиздан ëпиб бошладик. Ноҳақликку бу! Ахир бу кредитларни биз олмаганмизку"¸ дейди сирдарëлик банк ходими.

Озодлик мухбирининг ўрганишича, президент тавсияси билан аҳолига тарқатитилган бир неча миллиард сўмдан ортиқ кредит қайтарилмаган.

Сирдарë вилоят ҳокимлигидаги қишлоқ хўжалик масалалари бўйича мутахассиснинг Озодликка айтишича¸ ушбу кредитлар аҳолининг чорвачилик, қуёнчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларидаги фаолиятларини ташкил этиш, иссиқхоналар қуриш, боғ ва токзорлар яратиш, сартарошлик, косметология хизмати, косибчилик, тунукасозлик, ёғоч ва аллюминь профилдан эшик ва ромлар тайёрлаш, заргарлик, автосервис устахоналари очиш, қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби 20 дан ортиқ йўналишга йўналтирилган.

- Аммо баъзи ҳолларда аҳоли кредитни мақсадли фойдаланмай¸ тўй қилиш ëки машина сотиб олишга сарфлаб қўйиб¸ қайтара олмагани кузатилди. Кредитларни қайтариш кераклиги ҳақида аҳолида ҳуқуқий маълумот йўқ. Баъзилар кредитни олиб Россия давлатига кетиб қолган¸ деди ўзини таништирмаган ҳокимлик мулозими.

Унинг яна айтишича¸ аҳоли кредит олаëтганида бизнес режасида кўрсатилган қалампир етиштириш ëки паррандачилик каби соҳалар қандай юритилишидан бехабар бўлган:

- Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган ишчи гуруҳи аъзолари маҳалла фуқаролар йиғинларига бориб аҳолига кредит тарқатишганида аҳоли хоҳиш-истаклари ва имкониятлари ўрганилган эди. Аммо мана бир йил ўтиб¸ аксар кредит олганлар қарзини қайтара олмагани ва бизнесни ҳам ташкил қилмагани юзага чиқди¸ дейди мулозим.

Кичик кредит берадиган банк ходими катта қарзга ботди

Сирдарëлик банк ходимига кўра¸ “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда бир қанча хорижий молия институтлари томонидан ишлаб чиқарилган халқаро стандартлар асосида кредит беради:

- Кредитнинг қайтарилишини таъминлайдиган учинчи тараф поручитель¸ яъни кафил бўлиши керак. Ўтган йили тез-тез кредит беринглар¸ деб қисташганида¸ банк ходимларини физлицо (жисмоний шахс) сифатида кафил қилиб ëзиб қўйишган эди. Энди ўша ходимлар кредит қайтмагани учун жавобгар бўлаяпти¸ дейди банк ходими.

Озодлик парранда сотиб олиш учун берилган кредитга кафил бўлган сирдарëлик яна бир банк ходими билан гаплашди. Унинг айтишича¸ кредит расмийлаштирган мижознинг товуқлари ўлиб қолган ва ўзи қўшни Қозоғистонга иш қидириб кетиб қолган:

-Уйига борсам хотини ва болалари ўтирибди. Бир тийини йўқ қайтарадиган. Ўзим ойлигимдан ҳар ой-ҳар ой қўйиб бу кредитни ëпаяпман. Аммо қачонгача ëпаман? Ишдан кетворай дейсану, яна шунча йил нима учун ўқидим, бу кунлар ҳам ўтиб кетар деб, ишлаб юрибман. Яхшиям ота-она, ака-укалар бор экан, йўлкира, тушлик, у- буга ёрдам бериб турибди. 2-3 та боласи бор банк ходимлари қандай тирикчилик қилаяпти экан, ўйланиб қоламан баъзан¸ дейди Ўзбекистонда “кредит бериш” дея номланган хўжакўрсин тадбирбозлик қурбони бўлганини айтган банк ходими.

Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган кредит бериш бўйича ишчи гуруҳи аъзоларидан бирининг Озодликка айтишича¸ Сирдарëда кредит қайтариши муаммо бўлганлар тадбиркорларнинг энг камтар сони 900 нафардан кўпдир.

- Аҳолига товуқ¸ эчки боқиш ва лимон етиштириш учун берилаëтган кредитлар тўхтатилди. Бунга Вазирлар Маҳкамасининг «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра ажратилган микрокредитларни қайтариш масаласида муаммо чиққани сабаб бўлди¸ деди мулозим.

"Микрокредитбанк"нинг Сирдарë вилоятидаги бўлимларидан бири ходимининг Озодликка айтишича, бу кредит лойиҳаси бугунга келиб самарасиз, деб топилган.

Шарҳларни кўринг (10)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG