Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:55

Азизулло Орол: Афғонистон ўзбеклари Навоийни она тилида ўқишдан маҳрум бўлиши мумкин


Азизулло Орол Тошкентда Навоийга бағишлаб ўтказилган тадбирда.
Азизулло Орол Тошкентда Навоийга бағишлаб ўтказилган тадбирда.

Тошкентда 9-10 февраль кунлари шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.

Тадбирларда Навоий туғилган юрт – Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридан бўлган журналист ва навоийшунос Азизулло Орол ҳам қатнашган.

Озодлик радиосининг собиқ журналисти бўлган Азизулло Орол толиблар Афғонистонни эгаллаб олганидан кейин Навоий ва бошқа ўзбек ижодкорлари меросини ўрганиш қандай кечаётгани ҳақида Озодликка сўзлаб берди.

“Афғонистонда ўтган ўн беш йил давомида Навоий ва Бобур меросини ўрганиш бўйича мисли кўрилмаган ишлар қилинди. Бир қанча халқаро симпозиумлар ташкил этилди, Навоийнинг ўнлаб жилд асарлари нашр этилди. Аммо Афғонистонда ҳокимиятга келган Толибон режими бу нарсаларни йўққа чиқаряпти. Олти ойки, буюк аждодларимиз маҳфиллари ўтказилмайди, бир саҳифа ҳам китоб чоп этилмайди. Ҳозирги ҳукм сураётган вазият нафақат илму маърифатга эътибор беришга ожизлик қиляпти, балки халқнинг оддий турмуш тарзини ҳам оғирлаштириб юборди. Буни биз Толибоннинг аҳолига бўлган муносабати, маърифатга бўлган муносабатидан кўриб турибмиз.

Афғонистонда асосий Қонуннинг лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйилди. Энг ачинарлиси шуки, бу лойиҳада ўзбек тили ҳозирга қадар асосий Қонунда бўлган мақомидан айрилганга ўхшайди. Чунки аввал бўлганидек, ўзбек тили расмий тил сифатида эътироф этилмаган. Бу дегани, демак ўзбек тилидаги мактаблар бўлмайди, ўзбек болалари Навоийни ва бошқа ўзбек ижодкорларини она тилида ўқишдан маҳрум бўлади. Ўзбек тилидаги мактаблар фаолияти ҳозир тўхтатилган, миллий телевидениедаги кўрсатувларга ҳам тақиқ қўйилган. Бу жуда аянчли ҳол.

Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлари ўртасидаги шартномага мувофиқ, ўзбек томони Алишер Навоийнинг мақбараси жойлашган боғни обод қилиб, сайилгоҳ қилишга ваъда берган эди. Афсус, бу ишлар ҳам тўхтаб қолди. Толиблар кириб келганда Жавузжон вилоятида Навоийнинг расми туширилган девор йиқитиб ташланганига гувоҳ бўлдик. Кейинчалик бундай ҳолат кўрмадиму, аммо мамлакатда маърифий-тарихий ишларга эътибор деярли йўқ даражада”.

Азизулло Орол билан интервьюни қуйида тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:16 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG