Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:39

Фермерларни жазирамада автобусга қамаб жазолаган ИИБ бошлиғи устидан текширув бошланди


Жазирама иссиқда Касби тумани ИИБ бошлиғи фермерларни автобусга қамаётган пайт
Жазирама иссиқда Касби тумани ИИБ бошлиғи фермерларни автобусга қамаётган пайт

Қашқадарё вилоят, Касби туман ИИБ бошлиғи Чори Кўчаровнинг буйруғи билан фермерларнинг қўлига кишан солиниб, автобусга икки соат қамаб қўйилгани факти бўйича хизмат текшируви олиб бориляпти.

Касби туман ИИБ бошлиғининг ўринбосаридан Озодлик олган бу маълумотни вилоят ички ишлар бошқармаси мулозими Озодликка тасдиқлади.

Аммо қўлига кишан солиниб, автобусга қамалган баъзи фермерларнинг айтишича, Касби туман ички ишлар ходимлари улардан қўлига кишан тақилмагани ва автобусга қамалмагани ҳақида мажбурий тушунтириш хати ёздириб олмоқда.

Айни пайтда, автобусдаги диққинафас иссиқда икки соат терлаб-пишиб ўтирган бошқа жабрланувчилар ҳам Озодликка арзини айтди.

Озодлик бу ҳақда 19 июль куни мақола эълон қилган эди.

Қашқадарё вилоят, Касби туман ички ишлар бўлими бошлиғи Чори Кўчаров, ўзи бош бўлиб ўтказган семинарда ўндан ортиқ фермер ва миробни кишанлаб, жазирамада турган автобус ичига икки соат қамаб қўйгани ҳақидаги мақола ортидан хизмат текшируви бошланган.

Касби туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Ойбек Сафаров Озодликка бундан бошқа маълумот бериш ваколати йўқлигини айтиб, вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат қилишни маслаҳат берди.

Вилоят ички ишлар бошқармасининг ўзини таништирмаган мулозими хизмат текширувининг тафсилотларига тўхталмади ва “ҳаммаси кейин эълон қилинади”, деди.

“Жўраев Элёр” фермер хўжалиги таркторчиси 64 ёшли Исроил Жўраев
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:21 0:00

“Жўраев Элёр” фермер хўжалигида оддий тракторчи бўлиб ишлайдиган 64 ёшли Исроил Жўраев ҳам 14 июль куни зарур иш билан банд бўлган фермернинг ўрнига семинарга боргани учун автобусга қамаб қўйилганлардан бири. Унинг айтишича, ўша воқеадан кейин ундан уч марта тушунтириш хати олинган:

- Ўзимизнинг ички ишлардан, вилоят ички ишлар бошқармаси махсус инспекциясидан келиб, нима воқеа бўлганини ёзиб беришни сўрашди. Тўғрисини айтинг, нима бўлган бўлса, ўшандай ёзиб беринг деди, ёзиб бердим. Мени ҳам 11 та фермер ва иш бошқарувчи билан ўша жазирамада автобусда олиб ўтирди. Менга жуда алам қилди, 16 йилдан буён даладан чиқмайман, трактор ҳайдайман. Далада ишим қолиб кетди, бир куним йўқолди. Ҳар ким ўзини ишини қилса яхши бўларди.

Исроил Жўраев 14 июль куни бўлган воқеа ҳақида Озодликка тақдим этилган видеода батафсил гапириб берган.

“Новот Ниёз” фермер хўжалиги раҳбари, 56 яшар Акрамжон Новотовнинг айтишича, автобус воқеаси Озодликда ёритилганидан сўнг, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Ойбек Сафаров автобусга қамалганларнинг ҳар биридан бошқача кўрсатма олишга ҳаракат қиляпти:

“Мен қўлига кишан солиниб, 50 даража иссиқда автобусга қамалган фермер, мироб ва иш бошқарувчилар билан гаплашдим. Уларнинг айтишича, замначальник уларга яхши гапириб, кишан солмади, кўп ўтирмадик автобусда қабилида тушунтириш хати ёзиб беришни талаб қиляпти экан. Баъзилари ёзиб берибди, баъзилари ёзмабди. Ҳаммадан ижобий тушунтириш хати олиб, ишни бости-бости қилишмоқчи”.

Қашқадарёда ИИБ бошлиғи жазирамада фермерларни икки соат автобусга қамаб жазолади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:31 0:00

​Озодлик 19 июлда Касби туман ички ишлар бўлими бошлиғи Чори Кўчаров, ўзи бош бўлиб ўтказган семинарда ўндан ортиқ фермер ва миробни жазирамада турган автобус ичига икки соат қамаб қўйгани ҳақида хабар берган эди.

Фермерларнинг айтишича, пахтага ортиқча сув қўйган фермер ва миробларни ИИБ бошлиғи шу тариқа жазолаган.

Семинар далага қандай қилиб ва қанча гўнг солиш, сувни меъёрида ишлатиш мавзусига бағишланган эди.

XS
SM
MD
LG