Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:32

АҚШ адлия вазирининг Мюллер тергови бўйича баёноти кўп саволлар туғдирмоқда


АҚШ адлия вазирлиги раҳбари, мамлакат бош прокурори Уильям Баррнинг махсус прокурор Роберт Мюллернинг ҳисоботи бўйича қисқача баёнотидан сўнг орадан бир неча дақиқа ўтиб, бир нарса ойдинлашди: президент Дональд Трампнинг кампанияси 2016 йилги сайлов даврида Россия билан ғойибона тил бириктиргани ёки фаолиятини унинг ҳукумати билан мувофиқлаштиргани масаласи ҳали ўз ечимини топмабди.

Трампнинг командаси президент "оқланганини" байрам қилишни бошлаб юборди. Баррга кўра, Мюллернинг тергови “Трампнинг кампанияси аъзолари ўша даврда Россиянинг сайловга аралашиши хусусида тил бириктирмаган ва фаолиятини унинг ҳукумати билан мувофиқлаштирмаган”.

− Махсус прокурор на фитна ва тўсиқ қўйилганини аниқлади. Вазир Барр билан унинг ўринбосари Розенстайн ҳеч қандай тўсиқ бўлмаганини аниқлади, − деб ёзди Оқ Уй матбуот котиби Сара Сандерс Твиттерда. – Адлия вазирлиги хулосалари Қўшма Штатлар президентини бутунлай ва тўлиқ оқлайди.

Трамп тергов даврида одил судловга тўсқинлик қилганми, деган саволга ҳали узил-кесил “йўқ” деган жавоб йўқ.

“Махсус прокурор “гарчи ушбу ҳисоботда президент жиноят содир этди, деб айтмаган бўлса-да, бу уни жавобгарликдан халос этмайди”, дейилади Баррнинг 22 ойлик терговнинг “принципиал хулосалари” ҳақидаги тўрт саҳифали баёнотида. Баррни Трамп адлия вазири сифатида танлаган ва Конгресс ўтган ойда ушбу лавозимга тасдиқлаган эди.

Баррнинг баёнотидан маълум бўлишича, Мюллер одил судловга тўсқинлик қилингани ҳақида “хулоса чиқармасдан”, фақат фактларни келтирган. Бундан у билан вазир ўринбосари Род Розенстайн “президент одил судловга тўсқинлик қилиб, жиноят содир этган, деган хулоса чиқариш учун Мюллернинг тергови давридаги исботлар етарли эмас деган хулосага келган”.

АҚШ адлия вазири Барр Мюллернинг командаси янги айблов хулосалари чиқаришни режалаштирмаётганини айтди.

Оқ Уйнинг Барр баёноти бўйича фикрини демократлар рад этиши кўп куттирмади. Улар Баррни исботларни йўқ қилмасликдан, Мюллер ҳисоботининг тўлиқ хулосаси бўйича гувоҳлиқ бериш учун чақириқ қоғози юборишлари мумкинлигидан огоҳлантирди.

Мюллер тергов давомида 2800 та чақириқ қоғози юборди ҳамда 30 дан ошиқ киши ва юридик шахсга айблов эълон қилди. Аммо Трампнинг ёрдамчилари билан Россия расмийлари ўртасида алоқалар мувофиқлаштирилгани ёки йўқлиги бўйича ҳеч қандай бевосита айб қўйилмади.

Боз устига, Россия Демократлар партиясидан бўлган мухолифи Ҳиллар Клинтонни обрўсизлантириш учун Трампга ёрдам бериш мақсадида 2016 йилги президент сайловига аралашган ёки аралашмаганини аниқлаш учун икки йил тергов қилганига қарамасдан, жиноят содир этилган, деган хулосага келмади. Буни аниқлашни адлия вазирига қолдирди.

‒ Адлия вазирининг ҳисобот хулосалари тўғрисида қисқача баёнот бериши етарли эмас. Конгресс қўмиталар мустақил ишлаши учун тўлиқ ҳисобот ва унга тегишли ҳужжатларни талаб қилади. Бу назорат ва Мюллер ҳисоботидан келиб чиқадиган масалалар юзасидан қонунлар қабул қилиш учун ҳам керак, ‒ деди Вакиллар палатаси спикери, демократ Нэнси Пелоси.

Адлия вазирлиги Мюллер ҳисоботининг қанчалик қисмини эълон қилиш масаласини кўриб чиқаётган пайтда ҳуқуқшунослар ҳисобот қанчалик ошкор қилиниши борасида тортишувлар давом этишини айтмоқда. Тортишувларга яна махсус прокурор Трампнинг қонун чиқарувчилар президентга импичмент эълон қилишига асос бўладиган жиноят содир этганини топган ёки топмаганини аниқлаш ҳам сабаб бўлиши шубҳасиз.

Баррнинг баёнотида айтилишича, Мюллер Трамп кампанияси вақтида Россия ҳукумати билан тил бириктирганлик ёки унинг сайловга таъсир кўрсатишга уриниш ҳолатларини аниқламаган, бироқ “Россия билан боғлиқ шахслар кўп марта кампанияга ёрдам беришни таклиф қилган”. Баёнотда ўша шахсларнинг ким экани айтилмади. Демократлар фитна аниқламаганига оид хулоса ҳақида кўпроқ маълумот берилишини талаб қилди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG