Линклар

Шошилинч хабар
17 Oktabr 2026, Toshkent vaqti: 03:16

$30 млрд инвестиция ва терроризмга қарши ҳамкорлик - Самарқандда С5+1

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Давлат департаментида Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари қабул маросимида нутқ сўзламоқда, 2025 йил 5 ноябрь, Вашингтон.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Давлат департаментида Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари қабул маросимида нутқ сўзламоқда, 2025 йил 5 ноябрь, Вашингтон.

АҚШ Давлат департаменти расмийси, Вашингтон Марказий Осиё билан мулоқотни аниқ иқтисодий ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик устига қуришни режаламоқда, деб маълум қилди.

Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга сафари олдидан журналистлар билан суҳбатлашган департамент мулозимига кўра, Самарқандда 19-20 октябрь кунлари бщладиган музокараларда кўпроқ шу йўналишларга урғу берилиши кутилмоқда.

АҚШ давлат котиби Марко Рубио 200 нафардан ортиқ америкалик бизнес вакили билан 18 октябрь куни Ўзбекистонга боради ва у ерда минтақа ташқи ишлар вазирлари билан С5+1 форматида мулоқотлар бўлади.

Давлат котиби Рубионинг Самарқандга сафари Трамп маъмуриятининг Россия ва Хитой ўртасида қолган минтақа билан алоқаларини кенгайтириш ҳамда шерикликни мустаҳкамлашга интилаётган бир пайтга тўғри келмоқда.

Ҳозирча бу сафарнинг тўлиқ тафсилотлари ва дастури ҳақида Вашингтон ҳам, Ўзбекистон томони ҳам тўлиқ маълумот бергани йўқ.

Аммо, АҚШ Давлат департаменти вакилининг журналистларга айтишича, Америка Қўшма Штатлари Марказий Осиё билан иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш ҳаракатида.

«Жуда узоқ вақт давомида АҚШ диққатини Яқин Шарқ ва Шарқий минтақаларга қаратди. Улар орасида жойлашган Марказий Осиё эса лойиқ бўлган эътиборни олмади», деди матбуотга юқори мартабали амалдор.

Унинг сўзларига кўра, ташриф Вашингтон ва Марказий Осиёнинг беш давлати ўртасидаги C5+1 мулоқот формати доирасида эришилган натижаларни илгари суришга хизмат қилади. Бунда тижорий дипломатия, инвестициялар ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида урғу берилади.

АҚШнинг 200 дан ортиқ компанияси Ўзбекистонга бориши ўтган ойда маълум қилинган эди. АҚШ расмийларига кўра, булар орасида Boeing, Citibank ва Franklin Templeton каби йирик компаниялар, шунингдек стратегик аҳамиятга эга минераллар ва бошқа муҳим тармоқларда фаолият юритувчи бизнес вакиллари ҳам бўлади.

Учрашувларда АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (DFC), Америка Экспорт-импорт банки, Миллий хавфсизлик кенгаши расмийлари ҳам иштирок этади.

Бу мулоқотлар америкалик компанияларни Марказий Осиёдаги эҳтимолий ҳамкорлар билан боғлашга қаратилган.

Давлат департаменти амалдорининг айтишича, сўнгги бир йил ичида биргина Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ўзи АҚШ иқтисодиётига 30 миллиард доллардан ортиқ янги инвестиция киритган.

У бу сармояларни америкалик ишчилар учун фойдали ва Вашингтоннинг икки мамлакат билан иқтисодий алоқалари мустаҳкамланаётгани исботи сифатида баҳолади. Бироқ инвестицияларнинг аниқ таркиби ёки ташриф давомида қандай янги келишувлар имзоланиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилмади.

Самарқанд, Ипак йўли давридаги тарихий савдо маркази сифатида, Рубио сафарининг Марказий Осиё қисми учун асосий майдон вазифасини бажаради.

Расмийнинг таъкидлашича, ташриф доирасида нафақат икки томонлама учрашув ва C5+1 форматидаги мулоқотлар, балки америкалик ширкатлар, минтақавий бизнес ҳамда ҳукумат вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ҳам ташкил этилади.

С5+1 қандай бошланди ва АҚШ-Марказий Осиё алоқалари қандай ривожланди - фотожамланма

2015 йил кузида АҚШ давлат котиби Жон Керри Марказий Осиёнинг барча беш давлатига ташриф буюриб, Вашингтон билан минтақа пойтахтлари ўртасидаги янги мулоқот форматига асос солди.Ўзбекистонда Жон Керрини самолёт трапида шахсан мамлакат президенти Ислом Каримов кутиб олди. СССР парчаланишидан олдин ҳокимиятга келган Каримов мамлакатни чорак асрдан ортиқ вақт давомида бошқарди. У ўзининг авторитар бошқарув услуби ва ўзгача фикрлайдиганларни бостириш сиёсати учун танқид қилинган.<br><br>АҚШнинг Ўзбекистон ва Қозоғистондаги собиқ элчиси Жорж Крол ўз хотираларида ёзишича, Каримов Ўзбекистонни ташқи сиёсий ва иқтисодий таъсирлардан ихоталашга интилиб, мамлакатни узоқ вақт ёпиқ тизимда, дунё билан фақат расмий дипломатик алоқалар орқали боғлаб келган.
1/10 2015 йил кузида АҚШ давлат котиби Жон Керри Марказий Осиёнинг барча беш давлатига ташриф буюриб, Вашингтон билан минтақа пойтахтлари ўртасидаги янги мулоқот форматига асос солди.Ўзбекистонда Жон Керрини самолёт трапида шахсан мамлакат президенти Ислом Каримов кутиб олди. СССР парчаланишидан олдин ҳокимиятга келган Каримов мамлакатни чорак асрдан ортиқ вақт давомида бошқарди. У ўзининг авторитар бошқарув услуби ва ўзгача фикрлайдиганларни бостириш сиёсати учун танқид қилинган.

АҚШнинг Ўзбекистон ва Қозоғистондаги собиқ элчиси Жорж Крол ўз хотираларида ёзишича, Каримов Ўзбекистонни ташқи сиёсий ва иқтисодий таъсирлардан ихоталашга интилиб, мамлакатни узоқ вақт ёпиқ тизимда, дунё билан фақат расмий дипломатик алоқалар орқали боғлаб келган.
C5+1 формати 10 йил аввал, 2015 йилда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги янги мулоқот майдони сифатида вужудга келган. Форматнинг илк йилларида музокаралар мунтазам равишда ташқи ишлар вазирлари даражасида ўтказиб келинган.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
2013 йилда давлат котиби лавозимидаги илк оммавий нутқида Жон Керри “Қирзахстан” деган мамлакат номини тилга олган эди — эҳтимол, у Қирғизистонни назарда тутган. Бу хато яна бир неча йил давомида кулгу билан эслаб келинди.2015 йилда Марказий Осиё бўйлаб амалга оширган сафар чоғида Керри минтақанинг барча беш давлати раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
2/10 2013 йилда давлат котиби лавозимидаги илк оммавий нутқида Жон Керри “Қирзахстан” деган мамлакат номини тилга олган эди — эҳтимол, у Қирғизистонни назарда тутган. Бу хато яна бир неча йил давомида кулгу билан эслаб келинди.2015 йилда Марказий Осиё бўйлаб амалга оширган сафар чоғида Керри минтақанинг барча беш давлати раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
C5+1 формати 10 йил аввал, 2015 йилда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги янги мулоқот майдони сифатида вужудга келган. Форматнинг илк йилларида музокаралар мунтазам равишда ташқи ишлар вазирлари даражасида ўтказиб келинган.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Қозоғистонда Жон Керри мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди.Мамлакатнинг илк президенти — худди Ўзбекистондаги Ислом Каримов сингари — совет партия номенклатурасидан чиққан сиёсатчи эди. Бироқ қўшни мамлакат раҳбаридан фарқли ўлароқ, Назарбоев Ғарб компанияларига Қозоғистоннинг нефть бойликларига кириш имконини очди ва мамлакатнинг замонавий, хорижий инвесторларга дўстона давлат сифатидаги имижини яратишга интилади.Бу ҳақда АҚШ дипломати Жорж Крол ўз хотираларида ёзган — у ҳам Назарбоев, ҳам Каримов билан шахсан суҳбатлар ўтказган эди.
3/10 Қозоғистонда Жон Керри мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди.Мамлакатнинг илк президенти — худди Ўзбекистондаги Ислом Каримов сингари — совет партия номенклатурасидан чиққан сиёсатчи эди. Бироқ қўшни мамлакат раҳбаридан фарқли ўлароқ, Назарбоев Ғарб компанияларига Қозоғистоннинг нефть бойликларига кириш имконини очди ва мамлакатнинг замонавий, хорижий инвесторларга дўстона давлат сифатидаги имижини яратишга интилади.Бу ҳақда АҚШ дипломати Жорж Крол ўз хотираларида ёзган — у ҳам Назарбоев, ҳам Каримов билан шахсан суҳбатлар ўтказган эди.
C5+1 формати 10 йил аввал, 2015 йилда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги янги мулоқот майдони сифатида вужудга келган. Форматнинг илк йилларида музокаралар мунтазам равишда ташқи ишлар вазирлари даражасида ўтказиб келинган.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Марказий Осиё пойтахтлари орасида энг шимолда жойлашган Остона Жон Керрини совуқ об-ҳаво ва ўткир шамол билан қарши олди. Ноябр ойи бошларида бу ерларда қор ёғиши ва бўроннлар — одатий ҳолат. Ахборот агентликлари архивларида Керрининг қўлини пальтосига ўраб, совуқдан ҳимояланаётгани акс этган суратлар сақланиб қолган — Керри бу суратларда Қозоғистонга ташрифи чоғида зиёрат қилган масжид олдида турганини кўриш мумкин.
4/10 Марказий Осиё пойтахтлари орасида энг шимолда жойлашган Остона Жон Керрини совуқ об-ҳаво ва ўткир шамол билан қарши олди. Ноябр ойи бошларида бу ерларда қор ёғиши ва бўроннлар — одатий ҳолат. Ахборот агентликлари архивларида Керрининг қўлини пальтосига ўраб, совуқдан ҳимояланаётгани акс этган суратлар сақланиб қолган — Керри бу суратларда Қозоғистонга ташрифи чоғида зиёрат қилган масжид олдида турганини кўриш мумкин.
C5+1 формати 10 йил аввал, 2015 йилда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги янги мулоқот майдони сифатида вужудга келган. Форматнинг илк йилларида музокаралар мунтазам равишда ташқи ишлар вазирлари даражасида ўтказиб келинган.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Туркманистонда Жон Керри мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан музокаралар ўтказди. У 2006 йилда илк президент Сапармурод Ниёзов вафотидан кейин давлат раҳбари лавозимини эгаллаган эди.Бердимуҳамедов ўзидан аввалги раҳбарнинг шахсга сиғиниш сиёсатини бир оз юмшатди, аммо ўрнига ўз шахсий культини ўрнатди — “Туркманбоши” (“Барча туркманларнинг отаси”) ўрнига янги унвон — “Арақадағ” (“Ҳомий”) пайдо бўлди. 2022 йилда Гурбангули Бердимуҳамедов амалдаги президентлик ваколатини ўғли Сердар Бердимуҳамедовга топширди.
5/10 Туркманистонда Жон Керри мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан музокаралар ўтказди. У 2006 йилда илк президент Сапармурод Ниёзов вафотидан кейин давлат раҳбари лавозимини эгаллаган эди.Бердимуҳамедов ўзидан аввалги раҳбарнинг шахсга сиғиниш сиёсатини бир оз юмшатди, аммо ўрнига ўз шахсий культини ўрнатди — “Туркманбоши” (“Барча туркманларнинг отаси”) ўрнига янги унвон — “Арақадағ” (“Ҳомий”) пайдо бўлди. 2022 йилда Гурбангули Бердимуҳамедов амалдаги президентлик ваколатини ўғли Сердар Бердимуҳамедовга топширди.
C5+1 формати 10 йил аввал, 2015 йилда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги янги мулоқот майдони сифатида вужудга келган. Форматнинг илк йилларида музокаралар мунтазам равишда ташқи ишлар вазирлари даражасида ўтказиб келинган.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Қирғизистонда Жон Керри Марказий Осиё Америка университетининг янги кампуси очилиш маросимида иштирок этди.Айнан шу мамлакат ҳақида гапирар экан, Керри 2013 йилда ўзининг машҳур нутқида “Қирзахстан” деб хато қилган эди. У шунда шундай деган:<em>“Жасур америкалик ходимлар дунёнинг энг хавфли нуқталарда фаолият юритмоқда. Улар Нигерияда коррупцияга қарши курашмоқда, Бирмада қонун устуворлигини қарор топтирмоқда, Қирзахстан ва Грузияда демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватламоқда. Биз биламизки, мамлакатнинг демократия сари ўтиши катта вақт талаб қилади.”</em>Ўша пайтда Қирғизистон мустақилликка эришганидан кейинги иккинчи инқилобни бошидан кечираётган эди. Ўша пайтдаги президент Алмазбек Атамбаев Қирғизистон тарихида ҳокимиятни инқилоб натижасида эмас, балки сайловлар йўли билан қабул қилиб олган биринчи давлат раҳбари бўлган эди.
6/10 Қирғизистонда Жон Керри Марказий Осиё Америка университетининг янги кампуси очилиш маросимида иштирок этди.Айнан шу мамлакат ҳақида гапирар экан, Керри 2013 йилда ўзининг машҳур нутқида “Қирзахстан” деб хато қилган эди. У шунда шундай деган:“Жасур америкалик ходимлар дунёнинг энг хавфли нуқталарда фаолият юритмоқда. Улар Нигерияда коррупцияга қарши курашмоқда, Бирмада қонун устуворлигини қарор топтирмоқда, Қирзахстан ва Грузияда демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватламоқда. Биз биламизки, мамлакатнинг демократия сари ўтиши катта вақт талаб қилади.”Ўша пайтда Қирғизистон мустақилликка эришганидан кейинги иккинчи инқилобни бошидан кечираётган эди. Ўша пайтдаги президент Алмазбек Атамбаев Қирғизистон тарихида ҳокимиятни инқилоб натижасида эмас, балки сайловлар йўли билан қабул қилиб олган биринчи давлат раҳбари бўлган эди.
C5+1 формати 10 йил аввал, 2015 йилда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги янги мулоқот майдони сифатида вужудга келган. Форматнинг илк йилларида музокаралар мунтазам равишда ташқи ишлар вазирлари даражасида ўтказиб келинган.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Тожикистонда Жон Керрини аэропортда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари кутиб олди. Кейинроқ у президент Эмомали Раҳмон билан музокаралар ўтказди (у ҳозиргача мамлакатни бошқариб келмоқда).“Биз иккиламиз ҳам Афғонистон ва чегарадаги хавфсизлик масалалари, шунингдек, наркотрафик ва терроризмга қарши кураш масалаларидан жиддий хавотирдамиз,” — деган давлат котиби Душанбедаги баёнотида.
7/10 Тожикистонда Жон Керрини аэропортда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари кутиб олди. Кейинроқ у президент Эмомали Раҳмон билан музокаралар ўтказди (у ҳозиргача мамлакатни бошқариб келмоқда).“Биз иккиламиз ҳам Афғонистон ва чегарадаги хавфсизлик масалалари, шунингдек, наркотрафик ва терроризмга қарши кураш масалаларидан жиддий хавотирдамиз,” — деган давлат котиби Душанбедаги баёнотида.
C5+1 формати 10 йил аввал, 2015 йилда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги янги мулоқот майдони сифатида вужудга келган. Форматнинг илк йилларида музокаралар мунтазам равишда ташқи ишлар вазирлари даражасида ўтказиб келинган.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Жон Керрининг Марказий Осиёга ташрифи мамлакатлар томонидан АҚШнинг минтақа билан узоқ муддатли муносабатларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган қизиқиши ортиб бораётганига далолат сифатида баҳоланди.Шу тариқа C5+1 платформасига асос солинди. Ташқи ишлар вазирлари даражасидаги учрашувлар мунтазам тус олди ва улар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланди.<em>(Суратда: АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Марказий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари, 2023 йил.)</em>
8/10 Жон Керрининг Марказий Осиёга ташрифи мамлакатлар томонидан АҚШнинг минтақа билан узоқ муддатли муносабатларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган қизиқиши ортиб бораётганига далолат сифатида баҳоланди.Шу тариқа C5+1 платформасига асос солинди. Ташқи ишлар вазирлари даражасидаги учрашувлар мунтазам тус олди ва улар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланди.(Суратда: АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Марказий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари, 2023 йил.)
C5+1 формати 10 йил аввал, 2015 йилда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги янги мулоқот майдони сифатида вужудга келган. Форматнинг илк йилларида музокаралар мунтазам равишда ташқи ишлар вазирлари даражасида ўтказиб келинган.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
C5+1 форматидаги илк олий даражадаги саммит 2023 йилда Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтди. АҚШ президенти Жо Байден БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.Қозоғистонни мамлакатнинг иккинчи президенти — собиқ дипломат, собиқ президент Назарбоевнинг шогирди Қасим-Жомарт Тоқаев тақдим этди. Назарбоев 2019 йилда ваколатларини топширган, “Қонли январь” воқеаларидан кейин эса сиёсий саҳнадан четлатилган эди.Қирғизистон делегациясига мамлакатда учинчи инқилоб натижасида ҳокимиятга келган Садир Жапаров раҳбарлик қилди.Ўзбекистон номидан эса Ислом Каримов вафотидан сўнг президентлик лавозимини эгаллаб, мамлакатни дунёга очган иккинчи президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.Туркманистон делегациясига отасидан кейин президент бўлган Сердар Бердимуҳамедов раҳбарлик қилди.Тожикистонда эса 1994 йилдан буён мамлакатни Эмомали Раҳмон бошқариб келмоқда.
9/10 C5+1 форматидаги илк олий даражадаги саммит 2023 йилда Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтди. АҚШ президенти Жо Байден БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.Қозоғистонни мамлакатнинг иккинчи президенти — собиқ дипломат, собиқ президент Назарбоевнинг шогирди Қасим-Жомарт Тоқаев тақдим этди. Назарбоев 2019 йилда ваколатларини топширган, “Қонли январь” воқеаларидан кейин эса сиёсий саҳнадан четлатилган эди.Қирғизистон делегациясига мамлакатда учинчи инқилоб натижасида ҳокимиятга келган Садир Жапаров раҳбарлик қилди.Ўзбекистон номидан эса Ислом Каримов вафотидан сўнг президентлик лавозимини эгаллаб, мамлакатни дунёга очган иккинчи президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.Туркманистон делегациясига отасидан кейин президент бўлган Сердар Бердимуҳамедов раҳбарлик қилди.Тожикистонда эса 1994 йилдан буён мамлакатни Эмомали Раҳмон бошқариб келмоқда.
C5+1 формати 10 йил аввал, 2015 йилда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги янги мулоқот майдони сифатида вужудга келган. Форматнинг илк йилларида музокаралар мунтазам равишда ташқи ишлар вазирлари даражасида ўтказиб келинган.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
2025 йилда Оқ уйга қайта сайланганидан сўнг, Дональд Трамп шу йилнинг ўзида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан қисқа музокаралар ўтказди. Учрашув БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтди.Орадан бир ой ўтгач, Трамп Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларига Вашингтонга таклифнома йўллади — таклиф қабул қилинди.Мутахассислар тахминига кўра, саммит кун тартибининг марказида Марказий Осиёнинг бой ресурслари, хусусан нодир ер металллари бўлади.
10/10 2025 йилда Оқ уйга қайта сайланганидан сўнг, Дональд Трамп шу йилнинг ўзида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан қисқа музокаралар ўтказди. Учрашув БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтди.Орадан бир ой ўтгач, Трамп Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларига Вашингтонга таклифнома йўллади — таклиф қабул қилинди.Мутахассислар тахминига кўра, саммит кун тартибининг марказида Марказий Осиёнинг бой ресурслари, хусусан нодир ер металллари бўлади.
C5+1 формати 10 йил аввал, 2015 йилда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги янги мулоқот майдони сифатида вужудга келган. Форматнинг илк йилларида музокаралар мунтазам равишда ташқи ишлар вазирлари даражасида ўтказиб келинган.
Бошқа мақолалар Камроқ кўрсатиш
Олдинги слайд
Кейинги слайд

Қозоғистоннинг "Иброҳим келишувлари"га (Abraham Accords) қўшилиш нияти ҳам муҳим мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Амалдорнинг айтишича, Вашингтон бу борадаги келишувларни эҳтимолий имзолаш жараёнида, аммо қачон имзоланиши ҳозирча маълум эмас.

«Кутинг», деди расмий ва томонлар жараённи «кеч эмас, тезроқ» якунлашга умид қилаётганини қўшимча қилди.

"Иброҳим келишувлари" дастлаб Исроил билан бир қатор араб ва мусулмон аҳолиси кўпчиликни ташкил қилувчи давлатлар ўртасидаги муносабатни нормаллаштириш мақсадида тузилган эди. Қозоғистоннинг эҳтимолий иштироки ушбу ташаббус географиясини кенгайтириши мумкин. Бироқ ҳозирча бу келишувга қўшилиши шартлари ва муддати ҳақида тафсилот берилмади.

Департамент расмийси шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон илк бор G20 саммитига кузатувчи сифатида таклиф этилганини ҳам урғулади. Унинг таъкидлашича, Марказий Осиёнинг барча президенти АҚШ президенти Дональд Трампни ўз мамлакатига таклиф қилган. Шунингдек, минтақадаги ҳукуматлар Вашингтоннинг фаоллашган қизиқишини ижобий қабул қилмоқда.

Унинг таъкидлашича, C5+1 формати АҚШнинг минтақа билан муносабатларидаги асосий механизмга айланган.

Нодир металлар, Боэинг ва сунъий интеллект. C5+1 саммити якунлари
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:31:21 0:00

Трамп ўтган йили Оқ уйда илк марта C5+1 раҳбарлар саммитини қабул қилиб, Марказий Осиёнинг беш президентини бир жойга жамлади. Расмийнинг айтишича, Рубионинг ташрифи ана шу юқори даражадаги мулоқот натижаларини амалий ҳамкорликка айлантириш мақсадида уюштирилмоқда.

Айни пайтда, Трамп маъмурияти учун фақат савдо ва инвестициялар устувор йўналиш эмас, балки Вашингтон айрим Марказий Осиё давлатлари билан терроризмга қарши ҳамкорликни ҳам кучайтирмоқда.

Бу янги дипломатик фаоллик Марказий Осиё давлатлари Россия ва Хитой билан мураккаб муносабатларни сақлаб қолган ҳолда халқаро шерикликларини диверсификация қилишга интилаётган бир пайтда юз бермоқда.

Давлат департаменти расмийси АҚШ томонининг минтақадаги бугунги саъй-ҳаракатларини Москва ёки Пекин таъсирини сиқиб чиқариш ташаббуси сифатида таърифламади. Аксинча, у тижорий имкониятлар, дипломатик алоқаларни мустаҳкамлаш ва умумий хавфсизлик муаммолари бўйича ҳамкорликка кўпроқ урғу берди.

Ўзбекистон ташрифидан кейин Марко Рубио Ҳиндистоннинг Мумбай ва Жамнагар шаҳарларига йўл олади. У ерда Нью-Деҳли билан иқтисодий ва дипломатик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Юқори мартабали амалдорнинг сўзларига кўра, Вашингтон ва Ҳиндистон савдо келишувини якунлаш арафасида турибди. Ҳозирга қадар асосий масалалар ҳал қилинган бўлиб, фақат бир нечта техник масалалар қолган.

«Бу ишни якунлашга жуда яқин турибмиз», деди у музокаралар сўнгги босқичга кирганини таъкидлаб.

Амалдор АҚШ Савдо вакили Жеймисон Грир, Ҳиндистон савдо вазири, шунингдек Дональд Трамп ва бош вазир Нарендра Моди ўртасидаги юқори даражали мулоқотларни мисол келтирди.

Шу билан бирга, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкарнинг музокарачилар якуний келишув устида ишлаётганига доир изоҳларини ҳам тилга олди.

Департамент расмийсига кўра, Давлат котиби Рубионинг бу сафари Трамп маъмуриятининг Жанубий ва Марказий Осиёдаги дипломатияни савдо, инвестициялар ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик билан уйғунлаштиришга қаратилган сиёсатини акс эттиради.

Форум

​
XS
SM
MD
LG