Линклар

Шошилинч хабар
04 Sentabr 2026, Toshkent vaqti: 09:37

“Мустақилликнинг 25 йиллиги”: орзу қилинган кон қандай фалокатга айланди?

Бойсундаги М-25 газ кони Ўзбекистон энергетикасининг йирик таянчига айланиши, ундан йилига миллиардлаб куб метр газ олиниши ва 5,8 миллиард долларлик газ-кимё мажмуаси ишга тушиши керак эди. Аммо кон тўлиқ ишга тушмасидан такрорий авариялар юз берди: заҳарли газ отилди, тўрт киши ҳалок бўлди, нефтли суюқлик сой ва дарёларга оқди.

Авария оқибатлари қарийб икки йилдан бери тўлиқ бартараф этилмаган. Энди авариявий қудуқни ёпиш учун Хитойнинг CNPC корпорациясига қарашли компания жалб қилинмоқда. Аммо лойиҳага сарфланган миллиардлар, экологик зарар, техник қарорлар ва инсонлар ўлими учун ким жавоб бериши ҳали ҳам очиқ қолмоқда.

Озодлик билан суҳбатлашган Eriell компаниясининг собиқ мэнежерлардан бири М-25даги фалокатни Бахтиёр Фозиловга боғлиқ бизнес империясининг қулашига олиб келган асосий зарба деб ҳисоблайди. Озодлик унинг иддаоларини очиқ ҳужжатлар, корпоратив реестрлар, аввалги суриштирувлар ва суд материаллари билан солиштирди.

М-25да аслида нима бўлди? Хавфи олдиндан маълум бўлган конда аварияга нима сабаб бўлди? Миллиардлаб долларлик зарар ва қарзларни ким тўлайди?

Озодликнинг махсус видеолавҳасини YouTube’да томоша қилинг.


Форум

XS
SM
MD
LG